16:46 / 06.04.2024
334

Қайси маҳсулотлар умрни узайтиради?

Қайси маҳсулотлар умрни узайтиради?
© pexels/Viktoria Slowikowska
Витаминлар ва соғлом турмуш тарзи-узоқ умр гарови. Тўғри овқатланиш бўйича мутахассис Холли Зокколан Express интернет нашрига берган интервьюсида қандай қилиб умрни мазали ва фойдали тарзда узайтириш мумкинлигии борасида ўз тавсияларини берди.

Узоқ умр кўриш ва саломатлик учун мен зайтун ёғи, ёғли балиқ, авокадо, ёнғоқ ва уруғлар каби фойдали ёғларни истеъмол қилишни тавсия қиламан”, дейди у.

Соғлом ёғлар зарарли холестерин миқдори, шунингдек юрак касалликлари, инсультнинг келиб чиқишини камайтиради. У арахис ёғи, соя ловияси, соя сути ва тофу каби маҳсулотларда бўлади.

Мутахассис, шунингдек, рационга клетчаткага бой бўлган ловия, дон маҳсулотлари, сабзи ва брокколини қўшишни ҳам тавсия қилди. “Ишонч ҳосил қилинг, сабзавотлардан етарли миқдорда клетчатка олиб, шу билан рационингизда қайта ишланган ва шакарли маҳсулотлар сонини камайтирасиз”, дея таъқилади у.

Эксперт таркибида кўп миқдорда шакар бўлган ширин газировка, пишириқлар ва тайёр ёрмалардан воз кечишни маслаҳат берди. Хусусан, “Рационингиздан соя, рапсо ва кунбоқар ёғлари каби рафинатланган (тозаланган, оқланган) ўсимлик ёғларини мутлақо чиқариб ташланг”, дейди Зокколан.

Рафинатланган ёғлар организм учун ниҳоятда зарарли, чунки ёғ асосан кимёвий усул билан тозаланади. Шунинг учун уни қўшимча тоза зайтун мойига алмаштирган маъқул.

Экспертнинг таъкидлашича, кўпроқ оқсилга бой озиқ-овқатлар, янги узилган меваларни истеъмол қилиш ва кўп миқдорда сув ичиш керак. Қиш фаслида эса D, C витаминлари ва рух қабул қилиш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қайси маҳсулотлар умрни узайтиради?