21:24 / 16.04.2024
176

Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади

Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади
Инсон хотираси шундай тузилганки, у фақат ўзига ёққан ва қизиқиш уйғотган маълумотни яхши эслаб қолади. Психиатр, тиббиёт фанлари доктори Н.Ф.Шахматов ўзининг “Психологик қариш” асарида таъкидлаганидек, ҳар қандай интеллектуал фаолиятда маълумотни яхши англай олиш унинг хотирада қолиши учун муҳим рол ўйнайди. Бунинг учун инсонда мотивация бўлиши лозим.

Биз ҳис-туйғулар орқали бирор нарсани кузатиш ва диққатни жамлаш қобилиятини ривожлантирамиз ва керакли маълумотни доимий хотирада жойлашишига ёрдам берамиз.

Психология фанлари номзоди, Москва давлат университетининг психология кафедраси доценти О.В.Краснова хотирада муаммолар бошланишининг олдини олишда жисмоний фаол бўлиш ва спортнинг аҳамияти катталигини таъкидлайди. Бош мия бир фаолиятдан бошқа турдаги ишга ўтганда унинг ишлаши яхшироқ кечади ва хотира мустаҳкамланади.

Фото: Wday
Қуйида хотира кексалик чоғида ҳам яхши ишлаши учун фойдали бўлган машқларни кўриб чиқамиз.

Шунчаки қараманг, балки зимдан кузатинг
Масалан, сайрга чиққан пайтда эътиборингизни атрофдаги бошқа майда деталлар — товушлар, ҳидлар, рангларга ҳам қаратинг. Уйдан ишгача бўлган йўлдаги ҳар бир йўл белгиси ёки дўконларни кетма-кетликда эслаб қолинг.

Ўтмишни хотирланг
Бўлиб ўтган воқеаларни барча тафсилотлари билан ёдга олиш ҳам хотирани чархлашда ёрдам беради. Масалан, ҳафта охирида ўтган кунларнинг энг яхши лаҳзаларини эслаб қўйинг.

Бирор маълумотни ёд олинг
Шеър, бирор асар, хорижий сўзлар, янги ибора каби мия учун нотаниш бўлган нарсаларни ёд олинг. Бунда матндаги маънони англаб ёдлаш муҳимдир.

Кўпроқ китоб ўқинг ва ўқиганларингизни сўзлаб беринг
Китоб мутолаа қилиш жараёнида мотор хотираси ва визуал хотира баравар ишлайди. Бу вақтда мантиқий ва мавҳум фикрлаш қобилияти ривожланади.

Ўзингиз ҳикоя ўйлаб топинг
Матн ёки ҳикоя тузиш каби машқлар мактаб ўқувчилари учун мължаллангандек кўринадими? Адашасиз! Бундай машғулот барча ёшдаги инсонлар учун хотирани мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнайди. Креатив ёндошган ҳолда бирор ҳикоя тузинг ва уни сўзлаб беринг.

Кекса ёшда хотирани ривожлантириш учун позитив атроф-муҳит ва яхши шароит ҳам бўлиши лозим. Мулоқот, ижтимоий фаоллик, кундалик тартибга амал қилиш, уйқунинг сифатли бўлиши ва тўғри овқатланиш тартиби ҳам бош мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади