07:55 / 17.05.2024
359

Тиниқ юз териси ва соғлом ичаклар гарови бўлган егуликлар

Тиниқ юз териси ва соғлом ичаклар гарови бўлган егуликлар
Диетолог Харли Рианнон Ламберт ичакларни тозалаш ва уларнинг фаолиятини яхшилаш, организмни ёшартириш ҳамда тезроқ озиш учун бирдек фойдали бўлган таомлар ҳақида маълумот берди.

Соғлом вазн ва тиниқ юз терисига эга бўлиш учун парҳез тутишнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун танангиз соғлом бўлиши лозим. Айниқса, иммунитет маркази бўлган ичаклар саломатлиги идеал ҳазм қилиш тизими, чиройли тери ва жилоли сочлар гаровидир.

Қуйида организмни тозалаш ва ёшартиришга улкан ҳисса қўшадиган олти хил таомлар рўйхати билан танишамиз.

Кефир (Қатиқ)

Фото: Wday
Сутга нисбатан анча фойдалироқ бўлган кефир ичак микрофлораси учун муҳим бўлган пребиотиклар ва фойдали бактерияларни ўз ичига олади. Кефир сигир ёки эчки сутидан тайёрланади ва ошқозонда ферментлар таъсирида содир бўладиган органик моддаларнинг, асосан, углеводларнинг кислородсиз парчаланиш жараёнининг олдини олади.

Эрталаб нонушта қилиш учун вақтингиз бўлмаса, бир стакан кефир нафақат очликни қондиришга ёрдам беради, балки ичакларни ишга туширади.

Йогурт

Фото: Wday
Йогурт суяк саломатлигини яхшилайди, кайфиятни кўтаради. Аммо йогурт харид қилишдан аввал унинг ёрлиғини ўқиб чиқинг. Кўпгина компаниялар йогурт маҳсулотларини жонли бактерияларсиз ва катта миқдорда шакар билан ишлаб чиқаради. Бундай йогурт эса фойдали ҳисобланмайди.

Соя донлари

Фото: Wday
Ушбу маҳсулот Японияда жуда машҳур бўлиб, ёпишқоқ ва чўзилувчан бўлади. Оқсилга бой соя донлари японияликларда нонушта учун ҳам, кечки овқатда ҳам истеъмол қилинади.

Мисо шўрваси

Фото: Wday
Ушбу таом ҳам анъанавий япон ошхонасига мансуб бўлиб, мисо шўрваси юмшатилган мисо пастаси, гуруч, буғдой ва кодзи қўзиқоринларидан тайёрланади. Бундай шўрва оқсил ва ўсимлик толаларининг ажойиб манбаи бўлиб, минерал ва витаминларга бойдир.

Тузланган карам

Фото: Alamy
Тузланган турли навдаги карам иштаҳа очувчи мазали салат бўлибгина қолмай, пребиотиклар, ўсимлик толаси, темир моддаси, C, B ва К витаминларига бой маҳсулотдир. Уйда тузланган карам дўкондагига нисбатан фойдалироқ ҳисобланади.

Кимчи

Фото: Alamy
Корейс ошхонасига мансуб машҳур кимчи таоми турли сабзавотлар, асосан, Хитой карамидан тайёрланадиган аччиқ салатдир. Унинг таркибида овқат ҳазм қилиш тизими учун фойдали бўлган бактериялар, К, B2 витаминлари ва темир моддаси мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тиниқ юз териси ва соғлом ичаклар гарови бўлган егуликлар