15:00 / 23.05.2024
170

Диетолог вазн ортишининг кутилмаган сабабини маълум қилди

Диетолог вазн ортишининг кутилмаган сабабини маълум қилди
Фото: Shutterstock
Британиялик диетолог Майкл Мосли тез овқатланиш ва кам чайнаш туфайли ортиқча овқатланиб қўйиш хавфи ҳақида огоҳлантирди, дея хабар берди “Лиса.ru” нашри.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, шошилмай овқатланиш тўқликни ҳис қилиш учун муҳимдир, чунки тўйинганлик ҳисси тановулни бошлагандан сўнг, 30-40 дақиқа ичида юзга келади.

Парҳезшунос бунинг сабаби тушунтириб берди: тўйинганлик ҳақида сигнал учун ингичка ичак ҳосил бўладиган GLP-1 гормони жавоб беради ва кейин мияга етиб боради.

"Агар сиз тез ва шошиб овқатлансангиз, кўпроқ калория орттириб олишингиз мумкин", — дейди Мосли.

Диетолог таомни аста-секин чайнаш ва тушлик пайтида эътиборни чалғитадиган ишлар, масалан, телефондан тийилишни тавсия қилди. Шунингдек, овқатланиш вақтида оз-оздан сув ичиб туриш ҳам фойдали эканини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Диетолог вазн ортишининг кутилмаган сабабини маълум қилди