Фото: Getty Images
Қулупнай резавор ва тансиқ мева бўлиб, май июнь ойлари қулупнайнинг айни пишиқчилик даврига тўғри келади. Шунга қарамай, ҳозирги замонда йилнинг исталган вақтида қулупнайларни супермаркетлардан харид қилиш мумкин. Қуйида қулупнайнинг фойдали хусусиятлари ва бир қанча зарарлари ҳақида сўзлашамиз.
Қулупнайнинг фойдали томонлари
Витаминлар ва муҳим озуқа моддалар
Қулупнай иммунитетни мустаҳкамловчи ва терининг соғлом бўлишига ёрдам берувчи C витаминига бой. Унинг таркибида ҳомила ривожланиши учун муҳим бўлган фолий кислотаси, яъни B9 витамини мавжуд.
Антиоксидантлар
Қулупнайда организмни оксидлантирувчи стресс ва эркин радикаллардан ҳимоя қилувчи кўплаб бирикмалар мавжуд. Ундаги антиоксидант ва аноцианлар организмда яллиғланишни бартараф этади ҳамда сурункали касалликларнинг олдини олади.
Юрак саломатлиги учун
Қулупнай юрак касалликлари хавфини камайтирадиган флавоноидларга бой. Резавордаги ўсимлик толалари холестерин даражасини ва юрак касалликлари хавфини камайтиради.
Қон-томирлар учун
Қулупнай гликемик индекси паст маҳсулот ҳисобланади. Бу кўрсаткич қондаги қанд даражасининг тез кўтарилиб кетмаслигини англатади. Қулупнай қанд касаллигига чалинганлар ёки қондаги шакар миқдорини назорат қилишни истаганлар учун ажойиб танловдир.
Мия тўлиқ ишлаши учун
Қулупнайдаги антиоксидантлар миянинг когнитив функциясини яхшилашга ёрдам беради ва ёш билан боғлиқ миядаги бузилишлар хавфини камайтиради. Annals of Neurology журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, қулупнай ва бошқа резаворлар когнитив жиҳатдан қаришни 2,5 йилгача кечиктириши мумкин.
Соғлом ва гўзал тери учун
Қулупнай коллаген оқсили ишлаб чиқаришда иштирок этадиган C витаминига бой. Ундаги антиоксидантлар терини қуёш ва бошқа экологик омиллар таъсиридан ҳимоя қилади.
Қулупнайнинг зарарли томонлари
Пестицид қолдиқлари
Қулупнай доимий суғориб бориладиган экин бўлиб, кўпинча унинг юзасида пестицид каби кимёвий моддалар қолдиқлари қолиб кетади. Пестицидлар бир қатор жиддий муаммоларни, жумладан саратон, репродуктив ва неврологик касалликларни келтириб чиқаради. Пестицид қолдиқларини олиб ташлаш учун қулупнайни яхшилаб ювиш лозим.
Аллергик реакциялар
Баъзиларнинг қулупнайга кучли аллергияси бор. Кучли аллергик реакция бир нечта ҳолатларда тиббий ёрдамни талаб қилиши мумкин. Ушбу мевани истеъмол қилгач, бирор бир нохуш аломат, масалан қичишиш, шиш кабилар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Кариес
Қулупнай тишлар эмалини емириши мумкин бўлган табиий шакарга бой. Шакар оғиз бўшлиғида бактерияларнинг кўпайишига ва натижада кариесга олиб келади. Шу сабабли қулупнай истеъмолидан сўнг тишларни ювиш ёки оғизни чайқаш лозим.
Ошқозон-ичак муаммолари
Қулупнай егач баъзи шахсларда ошқозон билан боғлиқ шиш, газ, диарея каби муаммолар кузатилади. Бунга кўп миқдордаги ва ҳазм қилиш мураккаб бўлган ўсимлик толалари сабабдир.
Дори воситалари билан таъсирлашуви
Қулупнай қонни суюлтирувчи ва яллиғланишга қарши дорилар билан таъсирлашиши мумкин. Чунки мева таркибидаги C витамини дори воситаларининг сўрилишига имкон бермайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди