20:18 / 12.06.2024
127

Кам овқатланиш сабаблари ва иштаҳани оширишнинг 12 та усули

Кам овқатланиш сабаблари ва иштаҳани оширишнинг 12 та усули
Иштаҳанинг яхшилиги саломатлик белгисидир. Очлик ҳисси етишмаслиги турли муаммолардан тортиб анорексияга қадар олиб бориши ҳеч гап эмас. Агар кетма-кет бир неча кундан ортиқ меъёрда овқат емасангиз, иштаҳангизни қандай ошириш ҳақида ўйлаш вақти келди.

Фото: iStock
Иштаҳани қандай ошириш мумкин: фойдали маслаҳатлар

Иштаҳани йўқотиш кўпинча стресс ва бошқа муаммолар туфайли юзага келади. Ўзингизни мажбурлаб овқатланишингиз шарт эмас. Муаммони ҳал қилишингиз ва организмни яна овқат сўрашга ундашингиз керак.

Организмни овқат ейишга ундайдиган кичик ҳийлалар бор:
- Кам-кам, лекин тез-тез овқатланинг. Ошқозон кичик ҳажмдаги овқатни яхшироқ қабул қилади.
- Кўп миқдорда тоза сув ичинг, кунига 2 литргача. Иштаҳани йўқотишнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири сувсизланишдир.
- Чанқамасдан олдин сув ичишни унутманг. Чанқоқлик организм аллақачон сувсизлангани ҳақида сигналдир.
- Мазали ва чиройли таом тайёрланг. Идишларнинг тўғри тақдим этилишини эътиборсиз қолдирманг, ҳатто ёлғиз овқатлансангиз ҳам.
- Барча турдаги зираворлар ва ошкўклардан фойдаланинг. Улар иштаҳани оширишга ёрдам беради.
- Ҳар доим бир вақтда овқатланинг. Ширинликлар ва булочкалар каби зарарли газаклар билан иштаҳангизни бузманг.
- Витаминларни, айниқса, куз-қиш даврида ичинг.
- Агар чекувчилардан бўлсангиз, чекишни ташланг. Тамакига қарамлик иштаҳани сусайтиради.
- Фаол турмуш тарзини олиб боринг, спорт билан шуғулланинг ва очиқ ҳавода узоқ вақт сайр қилинг.

Фото: Healthcаrt
Эҳтимол, иштаҳани йўқотиш орқали танангиз сизда қандайдир касаллик борлиги ҳақида сигнал бераётгандир. Масалан, гормонлар ва овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммолар (гастрит, панкреатит, жигар етишмовчилиги), буйрак ёки юрак етишмовчилиги, онкология, психологик омиллар (стресс, депрессия) кабиларни бошидан кечираётган шахсларда иштаҳа йўқолади.

Қўшимча тавсиялар

Турли касалликларни истисно қилиш учун умумий ва биокимёвий қон таҳлилини ўтказинг, қалқонсимон без гормонлари даражасини аниқланг, ички органларингизни ултратовуш текширувидан ўтказинг, гастроскопия ва колоноскопия қилинг.

Жисмонан соғлом одамларда иштаҳанинг йўқлиги кўпинча руҳият билан боғлиқ: депрессия, уйқусизлик, апатия, чарчоқ. Айниқса, хавотир ва тушкунлик каби ҳолатлар марказий асаб тизимини секинлаштирадиган ва иштаҳани камайтирадиган стресс гормонларини чиқаришга олиб келади. Бундай ҳолларда психолог билан муаммо сабабларини аниқлаш керак.

Агар юқорида санаб ўтилган омиллар учрамаса ва инсон ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлса, демак, у шунчаки бирор таомнинг ҳиди ёки таъми туфайли овқатланишдан бош тортаётган бўлиши мумкин. Эҳтимол, у шунчаки ўзига мос келмайдиган таомга дуч келган, шу боис овқат танлайдиган кишиларга таомнома билан тажрибалар ўтказиб кўриш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кам овқатланиш сабаблари ва иштаҳани оширишнинг 12 та усули