Июль—август ойларидан тарвузнинг энг пишиқчилик даври бошланади. Бу маҳсулот ўзининг хуштаъмлиги, чанқоқбосдилиги билан бирга, саломатлик учун ҳам кони фойда экани билан ажралиб туради. Шифокор-нутрициолог Уляна Миронова тарвузнинг биз билмаган шифобахш томонлари ҳақида айтиб берди.
Фото: iStock
1. Тарвуз — магнийга бой маҳсулот. Бежизга уни полиз табиби деб аташмайди. 100 грамм маҳсулотда 180-250 мг (кунлик эҳтиёж ўртача 500 мг) магний мавжуд. Шунингдек, тарвузнинг нави ва етиштирилган шароитига қараб 64 мг дан 338 мг гача калий мавжуд. У диуретик таъсирга эга ва кўпинча буйракларни ювиш, шунингдек, табиий усулда шишдан халос бўлиш учун тавсия этилади.
2. Тарвузда каротиноидлар сероб. Улар таркиби ўхшаш бўлган 500 га яқин табиий биологик фаол қўшимчалардан иборат. Каротеноидлар кучли антиоксидант таъсирга эга бўлиб, эркин радикалларни блоклайди.
3. Тарвуз эрийдиган ва эримайдиган ўсимлик толаларининг ажойиб манбаидир. Улар ичак фаолиятини яхшилашга ёрдам беради, организмдан токсинларни чиқариб ташлайди, фойдали ичак микрофлорасининг ривожланишига хизмат қилади ва холестерин миқдорини камайтиради.
4. Тарвузда ситруллин мавжуд бўлиб, ушбу модда аргинин аминокислотасига айланиб кетади, юракнинг тўғри ишлашига ёрдам бериб, қон айланишини яхшилайди. Шунингдек, ситруллин иммунитет тизимининг тўғри ишлашини қўллаб-қувватлайди.
Фото: iStock
5. Тарвуз таркибида жуда кўп муҳим микроэлементлар ва витаминлар — фолий ва аскорбин кислоталари, темир, PP, B2 ва бошқа витаминлар мавжуд.
6. Тарвуз шарбатида углеводлардан айнан фруктоза устунлик қилади. Фруктоза глюкозадан осонроқ танага сўрилади ва организмда инсулин даражасини ошириб юбормайди.
7. Тарвуз калорияси жуда паст, парҳезбоп экин ҳисобланади (100 грамм тарвузда ўртача 35-38 килокалория мавжуд), шу билан бирга, тарвуз шарбатида натрий, ёғ ва холестерин бўлмайди.
8. Тарвуз уруғи ёғи косметика саноатида қўлланади. Унинг таркибида кўп миқдорда E витамини ва антиоксидант таъсирга эга бўлган ва терини ёшартирувчи кислоталар мавжуд. Тарвуз уруғи мойига асосланган препаратлар ажинларни сифатли текислайди, оқартиради ва кўз остидаги қора доиралардан халос бўлишга ёрдам беради. Тарвузнинг ширин ва мазали таъми эса ҳар қандай мақтовга лойиқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди