Самолётда учиш кўпчилик учун одатий ҳолга айланган бўлса ҳам, инсон танаси Ердан бир неча соат давомида минглаб метр баландликда бўлиш учун мўлжалланмаган. Шунинг учун парвоз пайтида организмда нима содир бўлишини ва стресс пайтида танангизга қандай ёрдам беришингиз мумкинлиги ҳақида маълумот берамиз.
Британиянинг Тhorah тиббиёт журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатадики, парвоз пайтида қон босими пасаяди ва юрак уриши тезлашади. Бундай аломатлар осмонда Ердаги каби босим даражаси йўқлиги сабабли пайдо бўлади. Агар самолётнинг конструктив хусусиятлари бўлмаганида, борт ҳар гал баландликка кўтарилганда ҳушдан кетардик.
Босим ўзгариши аҳволни сезиларли даражада ёмонлаштиради. Кўпчилик қулоқларнинг битиб қолгани, шунингдек овқат ҳазм қилиш муаммолари — қорин дам бўлиши, ич қотиши ёки диарея ва ошқозон оғриғидан шикоят қилади. Самолётдаги ҳаво ҳам организмга салбий таъсир кўрсатади — у Ердагидан анча қуруқроқ бўлади. Шу сабабли кўплаб йўловчилар қуруқлашган тери, доимий ташналикни бошдан кечиришади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, учиш психика учун – айниқса, учишдан қўрққанлар учун хавфлидир. Парвоз пайтида стресс гормонлари даражаси ошади, бу эса ҳушидан кетиш ва юрак муаммоларини кучайтириши мумкин. Шунингдек, парвоз қон айланишига жуда ёмон таъсир қилади, яъни улар варикоз томирлари ва тромбозни қўзғатиши мумкин. Буларнинг барчаси босим, шунингдек, парвоз пайтида кам ҳаракатланиш туфайли юз беради.
Самолётда саёҳат қилишнинг камчиликларига қарамай, бундай пайтда ўзингизга ёрдам беришингиз мумкин:
- Самолёт бортида спиртли ичимликлар ичманг. Бу юрак уриш тезлигини оширади ва юракка қўшимча стресс юклайди. Бундан ташқари, спиртли ичимлик организмни сувсизлантиради.
- Кўп сув ичинг. Шу йўл билан танадаги намликни нормал даражада ушлаб туришингиз, шунингдек, кўнгил айниши ва бош оғриғидан халос бўлишингиз мумкин.
- Қулоқ битишидан халос бўлиш учун бирор нарса енг ёки ичинг. Томоқдаги ютумлар қулоқларга босимни оширади ва улар нормал ҳолатга қайтади.
- Парвоз пайтида тез-тез ҳаракатланинг. Мисол учун, ҳар 2 соатда бир марта машқ қилиш каби оддий жисмоний машқларни бажаринг.
Ушбу оддий ҳаракатлар қон оқимини яхшилашга ёрдам беради.
Овқатланишни унутманг. Парвоз пайтида тўғри овқатланиш, ҳушидан кетиш ва заифликдан қочиш учун қондаги қанд миқдорини нормал сақлашга ёрдам беради. Озиқ-овқат, шунингдек, ошқозонингизни тинчлантиради ва овқат ҳазм қилишни нормаллаштиради. Агар авиакомпания овқат бермаса, мева, печене ёки резаворлар каби соғлом маҳсулотларни ўзингиз билан олинг.
Тозалик ҳақида унутманг. Самолётдаги идишлар, столлар, ўриндиқлар, тутқичлар ва деразалар ҳар доим ҳам авиакомпания хизмати томонидан яхшилаб тозаланмайди. Шунинг учун антибактериал салфеткалар билан юзаларни артиб олишни тавсия этамиз. Бундан ташқари, қўлларни дезинфекциялаш воситаси ёрдамида мунтазам равишда тозалаш муҳим. Буни эътиборга олиш керак, чунки бактериялар ва вируслар нам ҳавога қараганда қуруқ ҳавода тезроқ тарқалади.
Линза тақманг. Линзаларингиз қанчалик инновацион бўлмасин, уларнинг барчаси кўзингизга етиб борадиган кислород миқдорини чеклайди. Натижада кўзлар етарли даражада намланмайди ва қуруқлашади. Соғлиғингиз учун энг яхши вариант — парвоз пайтида кўзойнак тақишдир. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди