15:57 / 02.07.2024
315

Ҳар куни гречка истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Ҳар куни гречка истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?
Гречка экологик тоза маҳсулот саналади, чунки уни парваришлаш мураккаб эмас ва гречкани ўстиришда кимёвий қўшимчалар деярли ишлатилмайди. Шу сабабли ҳам унинг донларида ҳеч қандай зарарли моддалар йиғилмайди.

Гречка соғлиқ учун ўта фойдали маҳсулот бўлиб, у организмнинг барча физиологик функцияларига ижобий таъсир этади. Кунига 150-200 грамм витамин ва минералларга бой гречка истеъмол қилиш (бир порция ни иккига бўлган ҳолда) умумий саломатликни яхшилайди.

Фото: Wday
Ҳар куни белгиланган нормада гречкали таом ейишнинг танага таъсири:

Ортиқча вазн ва ошқозон касалликларидан халос этади

Гречка ўз ичига кўплаб ўсимлик толаларини олади. Улар организмдаги сувларни ушлаб қолиб, каионлар билан боғлайди. Бу эса ошқозон-ичак тизимининг яхши ишлашига ёрдам беради.

Гречка тўйимли дон ҳисобланиб, ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берадиган маҳсулотдир. Гречкадаги клетчаткада фитин кислотаси мавжуд эмас, бу эса калсий, магний, рух ва бошқа минералларнинг биологик фойдали томонларини камайтирмаслигидан далолат беради.

Диетологияда ўсимлик толалари икки гуруҳга: эрийдиган ва эримайдиган турга бўлинади. Гречка таркибидаги асосий клетчатка эрувчандир. Гречкадаги эрувчан крахмалсиз полисахаридлар таркибида ксилоза, манноза ва галактозалар мавжуд, улар ҳазм фаолиятини рағбатлантиради.

Мушаклар мустаҳкам, танангиз гўзал бўлади

Гречка организм учун энг муҳим озуқа моддаси — оқсил манбаидир. Гречкадаги оқсил таркибида ўн иккита аминокислота мавжуд. Улар танани энергия билан таъминлайди ва мушаклар массасини оширади.

Гречканинг аминокислоталар треонин ва лизин моддаларини ўз ичига олади. Улар метаболизмни яхшилайди, гормонларни меъёрда ишлаб чиқаришга ёрдам беради ва барча органларнинг тўғри ишлашига таъсир қилади. Хусусан, лизин моддаси танада коллаген миқдори кўпроқ ишлаб чиқарилишига ҳамда терининг ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

Гречка иммунитетни оширади

Фото: Wday
Гречка жигар ҳужайраларини ёғланишдан ҳимоя қилувчи липотроп моддаларга бой, шунинг учун бу дон, айниқса, қанд касаллиги, юрак-қон томир касалликлари ва атеросклерозда парҳезнинг асосини ташкил қилади.

Гречкада темир, марганец, мис каби минераллар бисёр. Темир қонда, жигарнинг бешдан бир қисмида, суяк илигида ва мушакларда ҳосил бўлади ва худди шу миқдор ҳужайра ферментларининг синтезида иштирок этади. Марганец асаб тизимининг ишлаши учун зарурдир, у липид ва углевод алмашинувини, тироксин (қалқонсимон гормон) алмашинувини тартибга солишда иштирок этади ва қизил қон ҳужайралари шаклланиши ва гемоглобин даражасини ошириш учун зарурдир. Рух инсон танаси учун темирдан кейин иккинчи энг муҳим элементдир. У ёғлар, углеводлар ва оқсилларни синтез қилишда иштирок этади. Танадаги ҳеч бир метаболик жараён рухсиз содир бўлмайди.

Гречка кўтаринки кайфият бахш этади

Гречка таркибида B3 витамини (ниацин) ишлаб чиқариш учун рол ўйнайдиган триптофан гормони мавжуд. B3 витамини мияда серотонин — қувонч ва бахт гормони ишлаб чиқариш учун муҳимдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар куни гречка истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?