22:00 / 02.07.2024
248

Тарвуз истеъмол қилиб семириш мумкинми?

Тарвуз истеъмол қилиб семириш мумкинми?
Диетолог Юлия Зинченко мунтазам жисмоний фаолликсиз тарвузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш натижасида вазн ортиш эҳтимоли мавжудлиги ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, бу тарвуздаги фруктозанинг юқори миқдори билан боғлиқ.

Тарвуз кўп миқдорда углеводли мева бўлиб, унда сахароза ва фруктоза кўп. Бу эса қондаги глюкоза миқдорини кескин ошириши мумкин. Тарвуз дастлаб инсулиннинг чиқарилишини, сўнг очлик ҳиссини юзага келтиради”, - дея тушунтирди мутахассис.

Диетологнинг таъкидлашича, тарвуз юқори гликемик индексга эга, шунинг учун жисмоний фаоллик бўлмаса, уни кўп миқдорда истеъмол қилиш глюкозанинг ёғга айланишига олиб келиши мумкин.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бундан ҳосил бўлган ёғ қорин ва сонларда тўпланади. Бундан ташқари, Зинченко кунига 15 граммдан ортиқ фруктоза истеъмоли жигарда ёғ йиғилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тарвуз истеъмол қилиб семириш мумкинми?