Ўзбек халқининг энг севимли меваларидан бири — ўрик ўзининг бетакрор таъми билан барчага хуш ёқади. Ундан тайёрланган қуритилган мевалар эса қишда жонга дармон бўлади. Унинг фойдаси ҳам талайгина: ўрик ўзида ўсимлик толаси, А ва C витаминлари, оксидловчи стресс билан курашадиган кўплаб антиоксидантларни сақлайди. Чунки оксидловчи стресс танадаги тўқималарга зарар етказадиган ва кўплаб сурункали касалликлар, хусусан, саратон ривожланишига олиб келадиган эркин радикаллар ривожланишига олиб келади.
Фото: Wday
Шунингдек, ўрик таркибидаги магний ошқозон-ичак тракти фаолиятини тартибга солади, калций суяклар ва тишларни мустаҳкамлайди, калий электролитлар даражасини тиклайди, мевадаги темир эса эритроцитлар сонини кўпайтиради ҳамда анемиянинг олдини олади.
Ўрикнинг кўплаб фойдали хусусиятларига қарамай, ушбу мева айрим тоифадаги инсонлар учун зарарли бўлиши мумкин. Соғлом одам кунига 250-300 граммдан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрик истеъмол қилиши лозим. Акс ҳолда қуйидаги муаммолар юзага келади:
Ичакларда бузилишлар
Фото: Wday
Ўрикда жуда кўп эримайдиган ўсимлик толалари мавжуд. Улар овқат ҳазм қилишда фойдали бўлиб, ичак моторикасини рағбатлантиради. Бироқ диареяга мойил шахслар учун ўрик ошқозон муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Кучли диареянинг олдини олиш учун ўрик пўстини олиб ташлаб истеъмол қилиш лозим. Чунки клетчатканинг асосий қисми меванинг юзасида жойлашади.
Қон босимининг пасайиши
Ўрик калийга бой мева бўлгани туфайли қон босими юқори бўлганлар учун айни муддаодир. Аммо гипотониядан азият чекадиганларда қон босимини янада тушириб юбориш эҳтимоли бор.
Аллергия
Ўрик меваси ва данаги камдан кам ҳолларда аллергияга олиб келади, аммо поллиноз — гулчангга аллергияси бор инсонларда ўрик аллергия қўзғаши мумкин. Бунда тил ва оғиз бўшлиғи шиша бошлайди, қичишишлар безовта қилади.
Аллергия мавжудлиги бўйича тегишли тестдан ўтиш орқали бемор танасидаги аллергенларни аниқлаши мумкин, бунинг учун шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Фото: Wday
Углеводларнинг ортиши
Асосан қуритилган ўрик таркибида жуда катта миқдорда шакар сақланиб қолади. Янги узилган ўриклар юқори гликемик индексга эга. Агар сизда қанд касаллиги аниқланган бўлса, ўрик қоқисини камроқ истеъмол қилганингиз мақул. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?