1. Ҳомиладор аёллар кундалик овқатланиш рационига творогни киритишлари шартли қоидалардан биридир. Нонуштага ейилган 200 грамм ёғсиз творог фарзанд кутаётган аёл организмини кальций ва бошқа зарур моддалар билан таъминлайди.
2. Ўғил фарзанд кўришни истаган аёлларга ҳам кўпроқ творог, сут-қатиқ истеъмол қилиш буюрилади.
3. Гўдакнинг 6-7 ойлигидан бошлаб, оз-оздан творог бериб бориш мумкин. Аввалига 1-2 ош қошиқдан кейин миқдорини кўпайтирасиз.
4. Атеросклероз, гипертония ва жигар хасталиклари билан оғриган беморларга буюрилган парҳезда ёғсиз творог бўлади.
5. Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, гастрит касалликларида эрталаб творог истеъмол қилиш фойдали.
6. Суяк синишлари, лат ейиш, турли хилдаги жароҳатларда сут-қатиқ билан бирга творог истеъмол қилиш ҳам асқотади.
7. Йирик донли творог қандли диабет, юрак хасталикларига чалинган беморлар учун тавсия этилади. Творогнинг бу тури майин бўлиб, узоқроқ сақланиши мумкин.
8. Асабий, жиззаки ва сурункали чарчоқ аломатларидан шикоят қилаётган бўлсангиз, кўпроқ творог енг. Таркибидаги фойдали бирикмалар асаб тизимини тинчлантиради.
9. Болалардаги томоқ оғриғида қуруқ творогни озроқ асал билан аралаштириб, истеъмол қилиш фойдали. Бронхларни юмшатади.
10. Ёғли творогни қуруқ юз териси учун ниқоб ўрнида ишлатиш мумкин. Қуруқ творогга эса озроқ ўсимлик ёғини аралаштириб, юзингизга суртсангиз, терини юмшатади.
11. Харид қилинган творогнинг сақланиш муддати 2 кундан кўп бўлмайди. Суви ажралиб, ачимтир маза сезила бошласа, асло фойдаланманг. Акс ҳолда ичак таёқчалари ҳосил бўлиши мумкин.
12. Узоқ умр кўришни истасангиз, творогни канда қилманг. Сметана билан аралаштирсангиз ҳам шакар миқдорини оширманг. Шираси қанчалик кўп бўлса, фойдали хусусияти шунчалик камайиб боради.
Манба: darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Британия қироллик оиласининг камтарона ҳаёт кечирадиган аъзолари