11:33 / 19.09.2016
25 044

Мусулмонларнинг дунёни ўзгартирган 5 ихтироси

Мусулмонларнинг дунёни ўзгартирган 5 ихтироси

Дунёда илм-фан тараққий этишига мусулмонларнинг қўшган хиссаси беқиёс.

Улардан 5 донасини зиё сайти саралаб чиқди. Ушбу маълумотларни Сизларга илиндик.

1. Оммавий кутубхоналар.
Ислом динининг дастлабки даврларида бутун мусулмон оламида масжидлар ақлий мунозаралар бўлиб турадиган жой вазифасини бажарган. Масжидлар фақатгина ибодат қилинадиган ер бўлиб қолмасдан, унда дин, фалсафа, илм ва фанга оид кўплаб китоблардан иборат кутубхона жой олган эди. Бу кутубхоналар барча учун очиқ бўлган.

2. Жарроҳлик асбоблари.
X асрнинг машҳур мусулмон жарроҳи, жарроҳлик соҳасининг отаси саналмиш Қосим ал-Захравий бугунги кунда ҳам жарроҳлик амалиётларида қўлланиб келинаётган бир қанча анжомларни ихтиро қилди. Бу асбоблар қаторида скальпель (махсус жарроҳлик пичоғи), жарроҳлик қайчиси ва игнаси бор эди. Бундан ташқари у тиббиётда кетгут деб аталадиган ўзи танада сўрилиб кетадиган тикув ипини ҳам кашф қилган.

3. Алгебра.
Алгебра Ислом динининг олтин даврида тараққий этди. Унинг вужудга келиши бевосита буюк мутафаккир, математик олим Маҳмуд ал-Хоразмийнинг номи билан боғлиқдир. Ал-Хоразмий биринчи бўлиб узунлик ва квадрат тенгламаларни ечишнинг умумий усули деб алгебрани алоҳида фан сифатида тасаввур қилди. У 800 йилда алгебраик тенгламаларни тушуниш борасида янгича йўллар ёритиб берилган ўз илмий асарини ёзди.

4. Оптика.
XI асрда олим Ибн Хайсом инсон кўзи қандай кўриши борасидаги эски қарашларни буткул ўзгартириб юборди. Бунгача кўз нурни қайтаргани сабабли инсон буюмларни кўра олади деб ҳисобланар эди. Ибн Хайсом эса, аслида кўз бошқа буюм ва юзалар қайтарган нурни қабул қилиши тўғрисидаги ҳақиқатни исботлади.

5. Қаҳва.
Қаҳва ўсимлиги азалдан Эфиопияда тарқалган бўлса-да, XV асрда Яманда эфиопияликлар билан савдо қилган мусулмон араблар бугунги кунда бутун дунёда қаҳва деб истеъмол қилинадиган ичимлик тайёрлашни ўргандилар. Улар қаҳва донини қовуриб, сўнг сувда қайнатар эдилар. Суфийлар ҳам ўз ибодатларини бажариш, тунлари ҳам ибодатда тетикликни сақлаб туриш учун қаҳва ичимлигини истеъмол қилардилар.

Манба: Diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мусулмонларнинг дунёни ўзгартирган 5 ихтироси