13:12 / 19.09.2016
9 027

Инсониятнинг учдан бири ҳасадгўйлардан иборат эканлиги аниқланди

Инсониятнинг учдан бири ҳасадгўйлардан иборат эканлиги аниқланди

Мадриддаги Карлос III номли университет тадқиқотчилари барча инсонларни шахс тури сифатида 4 гуруҳга бўлиш мумкинлигини аниқлашди: ҳасадгўйлар, оптимистлар (ижобий фикрловчилар), пессимистлар (салбий фикрловчилар) ва ишонувчан кишилар. Бу ҳақида Science Advances илмий журналида чоп этилган мақолада ҳикоя қилинади, дейилади "Кун" нашрида.

Олимлар тадқиқот доирасида 541 нафар кишини турли ижтимоий вазиятларда ўзини қандай тутишини кузатишди. Натижада уларнинг қарорлари компьютер алгоритми ёрдамида таҳлил қилинди.

Тадқиқот натижаларига кўра, 90 фоиз киши мавжуд 4 мезонга мансублиги аниқланди - 30 фоизи ҳасадгўйлар, қолган 60 фоизи - оптимистлар, пессимистлар ва ишонувчан кишилар (ҳар бир мезонга 20 фоиздан). Қолган 10 фоиз иштирокчини эса компьютер ҳеч бир гуруҳга қўша олмади.

Олимларнинг таъкидлашича, инсонларга нисбатан бундай таснифлаш биринчи марта қўлланилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инсониятнинг учдан бири ҳасадгўйлардан иборат эканлиги аниқланди