Фото: GlobalLookPress
Итлар сурункали оғриқни бошдан кечираётган одамларга ёрдам бериши мумкин. Гумболдт номидаги Берлин университети тадқиқотчилари шундай хулосага келди.
Қайд этилишича, ҳайвон мавжудлигининг ўзи оғриқни ҳис қилиш, шунингдек, инсон хатти-ҳаракатларига таъсир қилиши мумкин. Тадқиқот муаллифи Хайди Мауэрсбергернинг таъкидлашича, бу янги терапия усулларни ишлаб чиқиш истиқболларини очади.
Олимлар иккита таржиба ўтказган — унда иштирокчилар қўлларини музли сув идишга тиққан. Бу вақт уларнинг ёнида ити ёки дўстларидан бири бўлган, айримлари ёлғиз турган. Ёнида ҳайвоннинг бўлиши интенсив оғриқни бир неча баробар камайтирган ва стресс ҳам кам кузатилган. Иккинчи тажрибада ҳам шартлар шундай бўлган, фақат битта фарқ бор: итлар иштирокчиларнинг ўзлариники бўлмаган. Ёнида ҳайвон бўлган инсон оғриқни ҳис қилиш эффекти яна ижобий натижани кўрсатган.
Тажриба иштирокчилари шунчаки эмоционал қўллаб-қувватловчи ҳис қилмаган, балки ростдан ҳам оғриқни у қадар қаттиқ сезмаган. «Психологик юклама кучайган ва оғриқ ошган вақтда ит билан туриш нафақат эмоционал қўллаб-қувватловни беради, балки жисмоний оғриқни ростдан ҳам камайтиради», — дейди Мауэрсбергер.
Сурункали оғриқни бошдан кечирувчи инсонлар олимлар билан ўз тажрибасини бўлишган ва танасидаги ноқулайликлар сабаб улар фаол ҳаёт тарзи ҳамда ижтимоий мулоқотларга бўлган қизиқишни йўқотишларини билдирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди