14:20 / 26.09.2024
16

Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди

Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Фото: Eatthis.com
Парҳезшунос Асият Хачирова нон ва ун маҳсулотларидан бутунлай воз кечиш орқали бир ой ичида 2–4 ​​килограммгача вазн ташлаш мумкин эканлиги ҳақида маълумот берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ун маҳсулотлари ва хамиртурушли нонлар юқори калорияга эга бўлиб, уларнинг озуқавий қиймати жуда паст. Шу сабабли ушбу маҳсулотлар истеъмолидан сўнг тўйинганлик ҳисси узоққа чўзилмайди. Натижада улар янада кўп ва ортиқча калория истеъмол қилишга ундайди.

Нон маҳсулотлари олий навли ва сифатли ундан тайёрланади, бу уларнинг юқори калорияли экани ҳамда озуқавий қиймати камлигидан далолат беради”, дейди мутахассис.

Диетолог фикрича, нон ва ун маҳсулотлари истеъмолини тўлиқ чеклаш вазн ташлашни кафолатлайди, чунки уларнинг ўрнига бошқа турдаги оқсил ва углеводларга бой ҳамда узоқ вақтга тўйинганлик ҳиссини берувчи маҳсулотларни топиш осон.

Фото: Lisa.ru
Масалан, нон ўрнига рационга гречка, сули ёрмаси, перловка, гуруч ва қаттиқ буғдой навидан тайёрланган макаронларни киритиш мумкин. Уларнинг озуқавий қиймати юқори бўлиб, организмни ортиқча уринтирмай озишга ёрдам беради.

Бундай турдаги маҳсулотлардаги углеводлар тўйимли ва фойдалидир”, дея хулоса қилди диетолог.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
ePN