Фото: Shutterstock
Инсултни ривожлантирувчи омилларни ўрганадиган Interstroke халқаро лойиҳаси қарийб 27 минг киши иштирокидаги сўнгги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Иштирокчиларнинг ярми биринчи марта инсултни бошдан кечирганлар бўлди.
Тадқиқотда 27 мамлакатдан 61—63 ёш оралиғида бўлган турли жинсдаги 26 952 киши иштирок этди. Уларнинг 59 фоизи эркаклар. Барча иштирокчилар касаллик тарихи, турмуш тарзи ва ҳар куни истеъмол қиладиган ичимликлари ҳақида анкета тўлдирди.
Иштирокчиларнинг газланган ичимлик ва мева шарбатларини истеъмол қилишига қаратилган тадқиқот қуйидагиларни кўрсатди:
- Газли ичимликлар, жумладан шакар ёки сунъий ширинлаштиргич қўшилган ичимликлар инсулт хавфини 22 фоизга оширади;
- Газли ичимликлар ва инсулт эҳтимоли ўртасидаги боғлиқлик Шарқий/Марказий Европа, Яқин Шарқ, Африка ва Жанубий Америкада юқори;
- Тадқиқотга кўра, мева шарбати сифатида сотиладиган кўплаб маҳсулотлар контсентратлардан тайёрланади ва қўшимча шакар ва консервантларни ўз ичига олади. Бундай ичимликлар инсульт эҳтимолини 37 фоизга оширади;
- Аёлларда мева шарбати/ичимликлари билан боғлиқ инсулт эҳтимоли юқори;
- Кунига 7 стакандан кўпроқ оддий сув ичиш инсулт хавфини камайтиради.
Бундан ташқари, олимлар кунига тўрт чашка қаҳва истеъмол қилганда инсулт эҳтимоли 37 фоизга ошишини аниқлади. Аммо бу фақат ичимликнинг ўзига эмас, балки қон босими ҳолатига ва юрак уриш тезлигига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Таъкидланишича, қаҳвани камроқ истеъмол қилиш инсулт хавфини туғдирмайди.
Чой эса соғлик учун нафақат хавфсиз, балки фойдали бўлиб қолмоқда. Тадқиқотдан маълум бўлишича, ҳар куни уч-тўрт пиёла чой ичилса, чой турига қараб, инсулт хавфи 18-29 фоизгача камайиши мумкин. Энг яхши натижага (29 фоиз) эришиш учун олимлар сут қўшилмаган қора чойни тавсия этади. Шу билан бирга, кўк чой ҳам инсулт хавфини 27 фоизга камайтиради.
Аммо топилмаларда муҳим географик фарқлар аниқланди — чой Хитой ва Жанубий Америкада инсульт хавфини пасайтирса, Жанубий Осиёда касаллик эҳтимолини ошириши мумкинлиги қайд этилди.
Тадқиқот, Қаҳва, Инсулт хавфи, Оширади, Чой, Камайтиради “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи