19:54 / 16.10.2024
55

Организмдаги коллаген миқдорини оширишнинг 4 та табиий усули

Организмдаги коллаген миқдорини оширишнинг 4 та табиий усули
Коллаген ёшлик ва гўзалликнинг қўриқчисидир. Қуйида ушбу муҳим модданинг теридаги миқдорини кўпайтиришнинг табиий усуллари билан бўлишамиз.

Коллаген ўзи нима?

Фото: Marie Claire
Коллаген инсон танасида энг кўп тарқалган оқсиллардан бири бўлиб, у организмни яхлит бутун шаклда боғлаб турувчи, бириктирувчи тўқималарнинг асоси ҳисобланади. Коллагеннинг номи грекча “колла”— елим сўзидан олинган. Пай, тоғай, томирлар, ёш суяк тўқималари, мушаклар, тери — буларнинг барисининг тузилиши учун кўп жиҳатдан ана шу оқсил жавоб беради. Масалан, терида коллагеннинг миқдори 70 фоизга етади, у терининг силлиқлиги, таранглик ва эгилувчанлигини таъминлайди.

Ёш ўтгани сайин терида коллаген ишлаб чиқариш аста-секин камаяди. Танадаги коллагеннинг парчаланиш ва синтез қилиш жараёни узлуксиз давом этади. Тахминан 40-45 йилга келиб унинг ишлаб чиқарилиши деярли икки бараварга камаяди. Айнан шу ёшда инсонларда қаришнинг аниқ белгиларини сезила бошлайди.

Фото: Marie Claire
Албатта, коллаген синтези жараёнини қайта бошлашга имкон берувчи кўплаб косметик усуллар мавжуд. Масалан, коллаген стимуляторлари ёки гиалурон кислотасини инексия қилиш, биоревитализация, шунингдек, терининг лазер билан янгиланиши, фокусланган ултратовуш каби аппарат усуллари шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, коллаген синтези жараёни организм ичкарисидан тикланиши керак, чунки косметология фақат ташқи трансформацияни беради. Кейинчалик кенг қамровли натижага эришиш учун бир неча усулларни синаб кўриш керак бўлади.

Овқатланиш тартибига риоя этиш

Фото: Marie Claire
Кундалик таомномада терининг янгиланишига ёрдам берадиган маҳсулотларга устунлик берилиши лозим: буларга цитрус мевалари, салатлар, резаворлар киради, чунки улар таркибида антиоксидант таъсирга эга C витамини мавжуд.

Ҳайвонларнинг коллагенини ўз ичига олган маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳам мумкин. Булар суяк булёнлари, омега 3 моддасига бой денгиз маҳсулотлари, тухум сариғи, қовоқ уруғлари кабилар киради. Коллагеннинг кунлик нормасини олиш учун кунига 1-2 та тухум истеъмол қилиш кифоя.

Витамин комплекслари ва биологик фаол қўшимчалар қабул қилиш

Фото: Marie Claire
Барча фойдали моддалар организмга озиқ-овқат билан киради. Уларнинг етишмовчилиги билан эса махсус қўшимча витаминлар билан тўлдириш мумкин. Масалан, омега 3 витамини, соч, тери ва тирноқлар учун витамин комплекслари, таблетка шаклидаги коллаген препаратлари мавжуд.

Эътибор беринг, ушбу препаратлардаги коллагеннинг ишлаб чиқарилиши ҳар хил (балиқ, ҳайвон ёки ўсимликлардан) бўлиши мумкин. Таркибига қараб, коллагеннинг нархи ва организмга таъсири ўзгаради. Албатта, тери ва сочни яхшилаш бир кечада содир бўлмаслигини ёдда тутиш керак.

SPF кремлардан фойдаланиш

Фото: Marie Claire
Қуёш нурлари айниқса ёзда фаол бўлади, улар гиалурон кислотасининг тузилишини ўзгартиради Гилауроннинг вазифаси коллаген ва эластин ҳужайраларини боғлашдир. Натижада қуёшга фаол таъсир қилгандан сўнг терининг сувсизланиши (гиалурон кислотасини йўқотиш) ва ажинлар пайдо бўлишига (коллаген ва эластинни йўқотиш) дуч келиш мумкин.

Спорт ва уқалаш

Фаол турмуш тарзи терисининг таркибига ҳам ижобий таъсир қилади: спорт туфайли тери силлиқлашади ва селюллит йўқолади. Шунингдек, қўлда ёки аппаратда уқалаш қон айланишини яхшилайди, ҳужайрали нафас олишни рағбатлантиради ва эпидермиснинг юқори қатламини тозалашга ёрдам беради, бу эса коллаген ҳосил бўлишини кучайтиради.

Манба: daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Организмдаги коллаген миқдорини оширишнинг 4 та табиий усули