Ҳар бир бурж белгиси ўзини никоҳда ёки оддийгина шахсий ҳаётда мутлақо турлича намоён қилади. Қуйида келтирилган мунажжимлар башорати қайси бурж вакиллари эр ёки хотин бўлиши ҳақида айтиб беради.
Қўй (21 март - 20 апрель)
Хотин:
Осонгина севиб қолади, лекин тез совуйди. Шунга қарамасдан чин юракдан севиб қолса, умрининг охиригача шундай қолади. Мавқеталаб, эрини муваффақиятга даъват этади. Унинг билан муносабатда эҳтиёт бўлиш зарур.
Эр:
Фақат 30 ёшдан кейин донолик касб этади, бунда жозибали ва саранжом-сариштали бўлади. Шу билан бирга у хотинини бошига кўтаради, камдан-кам уни танқид қилади. Аммо кўпинча унга қатъият етишмайди.
Бузоқ (21 апрель - 21 май)
Хотин:
Унинг характери енгил, шу билан бирга у жуда амалиётчан. Эрига ўзининг яхши бекалик сифатларини кўрсатади, Ғамхўрлик, уй хотиржамлигини таъминлайди. Аммо эвазига моддий ва маънавий қониқтиришни талаб қилади.
Эр:
Унга севгидаги муваффақиятдан кўра, никоҳ муҳим. Яхши эр: ишончли, садоқатли, ўз уйининг ҳақиқий хўжайини. Бир вақтнинг ўзида камгап ва шубҳали, лекин хотини тўғри ёндашса осонгина тузатиш мумкин.
Эгизаклар (22 май - 21 июнь)
Хотин:
Латофатли, топқир, биринчи ўринга гўзаллик ва муҳаббатни қўяди ва ундан кейин иккинчи уй. Яхши она. Болалар ҳаққи ўз ҳиссиётини жиловлай олади.
Эр:
Унинг шиори: “Муҳаббат - ўйин”. Иқтидори ривожланган ва таассуротли. Хушомадгўйликни яхши кўради, тўғри, оиласи ва шаънини қадрлагани учун кам ҳолларда шундай қилади.
Қисқичбақа (22 июнь - 23 июль)
Хотин:
Идеал, садоқатли хотин ва она. Эридан кўра болаларини кўпроқ севади. Аъло даражадаги уй бекаси, эҳтиросли маъшуқа, бироқ ўта рашкчи ва молпараст.
Эр:
Унинг учун севгисиз ҳаётнинг маъноси йўқ. Бутун борлиқни эҳтирос ва туйғуларга бағишлайди. Ўзгарувчан кайфиятли (совуққонликдан “портлаш”гача), бу хотинига ҳам ўтиши мумкин. Аммо бу кўпинча уйда бўлади, ўзи намунали эр.
Арслон (24 июль - 23 август)
Хотин:
Жуда латофатли ва эҳтиросли. Яхши бека, масъулиятли, аммо ўзига доимий эътиборни талаб қилади. Ўзининг моддий аҳволига ўта талабчан. Агар эри билан муносабатлари чиқиша олмаса, ғамхўрлигини бутунлай болаларга қаратади.
Эр:
Романтик, аммо хотинидан ташналик билан яхши кўришини истайди. Саховатли, совға қилишни яхши кўради. Бағри кенг, лекин ўта рашкчи. Кўпинча ҳиссётчан.
Сунбула (24 август - 23 сентябрь)
Хотин:
Ҳиссиётидан синчковлиги устунлик қилади. Ҳаддан ташқари соғлигига қайғуради, шунингдек уй-жой саришталигини ёқтиради. Эрига ва болаларига ғоят эътиборли, ғамхўр бека.
Эр:
Иккифеълли ва зиддиятли одам: совуққонлиги ҳиссиётчанлиги билан қўшилиб кетади. Танқиддан жуда қўрқади. Оптимист, ўз хотинини яхши кўради. Ўз феълини тўлиқ тушунганликларини билса, оилага бутун борлиғини бағишлайди.
Тарози (24 сентябрь - 23 октябрь)
Хотин:
Ҳиссиётчан, лобар ва буни айтишларини ёқтиради. Агар бундай бўлмаса изтироби кучайиши мумкин. Рашкчи, кўпинча биринчи ўринга уй хотиржамлигини, кейин севгини қўяди.
Эр:
Энг садоқатли эр бўлса ажабмас. Унинг туйғулари қадрланганда жуда бахтиёр, шу билан бирга оилавий ҳаётга жуда юқори талаблар қўяди. Вақт-вақти билан унга эътибор ва тинчлик бериш зарур.
Чаён (24 октябрь - 22 ноябрь)
Хотин:
Тиниб-тинчимас, бир хилдаги ҳаёт ва унда сокин оқиш унга ёт. Эҳтиросли, сезгир, хиёнатни кечирмайди. Болаларга севгини давоми сифатида қарайди.
Эр:
Ишқий эҳтирос тимсоли ҳисобланади. Ҳукмдор. Муҳаббатга борлиғини бағишлайди. Бахтсиз никоҳда ўта шафқатсиз. Молпараст ва рашкчи. Аммо хотини ва болалари ҳақи учун ўзини қурбон қилишга тайёр, ҳаётнинг барча гўзалликларини оилага бахш этиши мумкин.
Ёй (23 ноябрь - 21 декабрь)
Хотин:
Бошқа буржларга нисбатан романтикага мойил. Эри учун у биринчи навбатда яхши дўст ва ўртоқ. Меҳмондўст уй бека. Эридан ҳам эркинлик берилишини талаб қилади. Уй хотиржамлигини қадрлайди.
Эр:
Очиқкўнгил ва хушмуомала. Севгида оташ, аммо кўпинча оила биринчи ўринда эмас (ишдан фарқли равишда). Хотинидан эркинлик беришни ва унинг қизиқишларини баҳам кўришни талаб қилади. Аъло даражадаги ота.
Тоғ эчкиси (22 декабрь - 20 январь)
Хотин:
Уддабурон ва обрўли эрга эга бўлишга интилади. Шу билан бирга ўта вафодор хотин. Танқидни кўтармайди. Кўпинча уй хотиржамлигига севгининг бош исботи деб қарайди.
Эр:
Жуда уддабурон, ёлғизликни ёмон кўради. Ишончли, уйда етакчиликка интилади. Камгап, ўз қилмишларини сўз билан эмас, ҳис-туйғулари билан ифодалайди. Кўпинча ўз муҳаббатини хотини ва болалари билан баҳам кўради: ҳаммага оз-оздан тегади.
Қовға (21 январь - 19 февраль)
Хотин:
Ўз танлаганига сўровлари юқори, барқарорликка эҳтиёжи катта. Севимли она ва бека, яхши пазандаликни қадрлайди. Маънавий ҳаётга эътирози кўп. Шубҳаланишлардан холи.
Эр:
Кўпинча идеалист кўринади. Севгида собит ва садоқатли. Рашкчи эмас, осонгина муросага келади. Хотинидан тез-тез ўз қизиқишларига ўхшаш қизиқишларни талаб қилади. Аммо севги унинг учун ягона жон озиғи эмас, балки ҳаёти мазмуни.
Балиқ (20 февраль - 20 март)
Хотин:
Асосий шаъни - эрини тушуниш ва бутун борлиғини муҳаббатга бахш этиш қобилияти. Садоқатли ва вафодор. Кўпинча хушомадгўй. Эҳтиросли севгига қараганда, уй ва болалар унинг учун муҳимроқ. Унинг учун барибир ҳамма нарсадан устун - тинчлик-хотиржамлик, эри ва болалари бахти.
Эр:
Эҳтиросли, жисмоний ва маънавий севгига талаби катта. Кўпинча иккиланувчан. Сахий, ўз хотинини маъбудадай кўради. Ҳеч қачон хотинига буйруқбозлик қилмайди, аксинча, уни ҳаётнинг таянчи деб билади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди