© Sputnik / Ilya Naymushin
Қишда теримиз айниқса ҳимоясиз бўлади — унинг ҳолати қуруқ ҳаво, паст ҳарорат ва ифлосланиш сабабли ёмонлашади. Sputnik Ўзбекистон тошкентлик шифокор-косметолог-онколог Сибел Ризаевага қиш даврида терини тўғри парвариш қилиш борасида саволлар билан юзланди.
- Совуқ мавсумда ва ҳавонинг ифлосланиш даражаси ошиши билан юзага келадиган асосий тери муаммолари қайсилар?
- Биринчи нарса қуруқлик. Шу сабабли тери таъсирчанлиги ошиши мумкин. Бундан ташқари, ҳаво ифлосланиш даражаси ҳам терининг моддалар алмашинувининг етишмаслигига олиб келиши мумкин: у токсинларни тўплай бошлайди, чунки улардан халос бўлишга улгурмайди. Шу сабабдан, қуриш, таъсирчанлик ва тез қариш кузатилади. Тургор (таранглик, эластиклик) ва терининг тонуси ёмонлашади.
- Тери ташқи муҳит таъсиридан жабрланаётганини қандай аниқлаш мумкин?
- Буни ташқи кўринишидан ва ҳис қилиш орқали аниқлаш мумкин. Тери нозик бўлиб қолади, нотекис доғлар, қизаришлар, маҳаллий ёки умумий қуруқлик, қичишиш ва ачишиш пайдо бўлади.
- Қишда терини кундалик парвариш қилиш учун қандай асосий тавсиялар берасиз?
- Асосий қоида: қуруқ терини намлаш, таъсирчан терини тинчлантириш. Менга эмолент кремлар жуда ёқади. Бу воситалар ҳамма учун мос, аммо акнега мойил тери учун парвариш шифокор томонидан индивидуал равишда танланиши керак.
- Қишда терини ҳимоя қилиш учун парвариш косметикасида қайси ингредиентлар энг самарали?
- Юқорида айтилганидек, бу эмолентлар. Улар таркибида терини даволайдиган, тиклайдиган ва юмшатадиган, шунингдек, намликни зарур миқдорда сақлайдиган ёғ компонентлари мавжуд.
- Совуқ мавсум бошланиши билан одатий косметик воситаларни ўзгартириш керакми?
- Фақат муаммо юзага келса. Муаммо пайдо бўлишига қараб янги парвариш воситаларини танлаш керак.
- Терини ҳимоя қилиш ва унинг соғлом кўринишини сақлашга нима ёрдам беради?
- Аввало, соғлом турмуш тарзи: спорт, мувозанатли овқатланиш, тўлиқ уйқу ва кун тартибига риоя қилиш. Баъзида косметолог хизматларидан фойдаланиш мумкин.
- Терини ифлосланишдан тозалаш учун уйда қандай муолажалар қилиш мумкин?
- Бир марта кечки ювиниш етарли. Агар тери жуда ифлос бўлса, бу амалиётни икки босқичга бўлиш мумкин: бальзам ёки гидрофил ёғ билан тозалаш, кейин гель ёки кўпик билан ювиш. Шунингдек, ҳафтада 1-3 марта энзим пудрадан фойдаланинг. Эрталаб гель ёки кўпик билан енгил тозалаш етарли. Терининг ҳимоя тўсиғини бузмаслик учун ҳаддан ташқари ошириб юбормаслик муҳим.
- Ҳавонинг ифлосланиши таъсиридан кейин терини тиклашга ёрдам берадиган салон муолажалари борми?
- Ҳа, албатта. Мен фаолиятимда кўпинча мезо-коктейллар каби инъекция амалиётларидан фойдаланаман. Бу терининг ҳолатини яхшилайдиган ва ёшга боғлиқ ўзгаришларни бартараф этадиган препаратлар. Натижалар биринчи амалиётдан сезилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Франция ва Германия ТИВ раҳбарлари Дамашққа борди
Арман Царукян: "Мен ғалабамга 100% ишонаман"
Башар Асадга Москвада суиқасд уюштирилгани маълум қилинди
Нукус шаҳрида маст аскар 6 кишини пичоқлаб ташлади
2024 йилда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар
Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”
Чекишни ташлашга ёрдам берадиган илова ишлаб чиқилди
Японияда Ер юзидаги энг кекса аёл вафот этди