date
views 479

Шиналар устидаги рақамлар нимани англатади?

Шиналар устидаги рақамлар нимани англатади?

Шиналар устидаги рақамлар ва белгилар автомобилингиз хавфсизлиги ва самарадорлиги учун жуда муҳим маълумотларни ўз ичига олади. Масалан, 255/55 R19 111V каби ёзув қуйидаги маъноларни англатади:

  1. Кенглик (255) – Шинанинг кенглиги миллиметрда ўлчанади. Бу ерда 255 мм шина кенглигини билдиради.
  2. Профил баландлиги (55) – Бу шина баландлиги ва кенглигининг нисбатини фоизда ифодалайди. 55 дегани, шина баландлиги унинг кенглигининг 55% ини ташкил этади.
  3. "R" белгиси – Радиал конструкцияни билдиради (ҳозирги автомобилларнинг аксариятида айнан шу тур ишлатилади).
  4. Диск диаметри (19) – Шинанинг ўрнатиладиган диск диаметрини дюймларда кўрсатади. Бу ҳолда 19 дюйм (48 см).
  5. Юк индекси (111) – Шинанинг максимал юк кўтариш имконияти, бу ерда 1 090 кг.
  6. Тезлик индекси (V) – Максимал ҳаракат тезлиги, бу ҳолда 240 км/соат.

Нотўғри ўлчамдаги шиналар қандай муаммолар туғдириши мумкин?

  • Мувозанат йўқолади.
  • Ёнилғи сарфи ошади.
  • Тормозланиш масофаси узаяди.

Тўғри шиналар хавфсизликни оширади. Автомобилингиз учун мос шина танлаш унинг техник хусусиятларига мос бўлиши керак. Агар шубҳаларингиз бўлса, [url=https://asko.uz]ASKO[/url филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин, у ерда мутахассислар сизга энг тўғри вариантни таклиф этишади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Шиналар устидаги рақамлар нимани англатади?