14:19 / 31.10.2016
15 170

Эркаклар хато қилишлари керак!

Эркаклар хато қилишлари керак!

Буни эсда тутинг: эркаклар хато қилишлари керак! Ха, ха, хато қилиш. Ҳар бир эркак салбий тажрибага эга бўлиши керак. Бунинг ёрдамида эркаклар ўрганишади ва ўсишади.

Улар ўз хатолари натижаларини кўришлари, хулоса чиқаришлари ва кейинги сафар бошқа йўлни танлашлари керак. Шундай қилиб эркаклар изланишади, нимадир янги нарсани очишади.

Эсингиздами Томас Эдисон (электрон лампани ўйлаб топган) қанча муваффақиятсиз уринишларга учраган? Қайси аёл бунга охиригача чидаб борар эди?

Хатолар, уларнинг натижалари ва улардан ўтиб кетиш эркакларни янада кучли ва мард қилади. Шундай қилиб “темир чиниқади”. Шунинг учун эркакларга бу нарса керак, аёлларга эса ёқ. Аёлларга салбий тажриба керак эмас. Бу нарса уларни қуруқ ва тошбагъир қилиши мумкин.

Шунинг учун аёлларда хатолардан қочиш тизими бор. Улар хато қилишдан кўра, ҳеч нима қилиш йўлини танлашади. Улар эркакларга қараганда жуда эҳтиёткордирлар. Бу нарса аёлни генетикасида бор, чунки улар болаларни яна ўстиришади. Улар учун ҳаётни сақлаш афзалроқ.

Эркакларда бошқачароқ. Агарда унда хато қилиш ҳуқуқи бўлмаса, агарда у муваффақиятсизликдан қўрқса ва доим шубҳаланса, натижада у пассив бўлиши мумкин. Шундан сўнг, у фаоллик кўрсатмайди, янгиликларни ўрганмайди, янги йўлларни очмайди ва тез жаҳлдор уй қундузига айланади.

Шунинг учун, аёллардан эркакнинг муваффақиятсизлиги учун уни танқид қилмаслик сўралади. “Мен сенга айтган эдим”, “Сенинг қўлингдан келмади” , “Эркак эмассан” деган гаплар жуда катта таъсир қилади.

Қийинчилик вақтида сиз унга тушунадиган ва далда берадиган инсон сифатида керакциз. Барча хато қилади. Уни бошқатдан уриниб кўришига ишонтиринг. Унда албатта ҳаммаси яхши бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эркаклар хато қилишлари керак!