00:36 / 04.11.2016
16 440

Ўз эшигингизни танланг ва олдинда сизни нималар кутаётганини билиб олинг!

Бу олти эшикли тест ижтимоий тармоқларда анчайин машҳурликка эришди. Оддий ва қизиқ, энг муҳими шахсиятингиздан сўзлайди. Қизиқяпсизми? Эшиклардан бирини танласангиз кифоя!

Руҳингизга яқин туйилган, бир қарашда эътиборингизни тортган эшикни танланг!
Ўз эшигингизни танланг ва олдинда сизни нималар кутаётганини билиб олинг!

1-рақамли эшикни танлаган бўлсангиз:

Сиз эркин ҳаётга йўл излаяпсиз. Кўпчилик ичида ва эътибор марказида бўлиш жону дилингиз! Сизга ақл ўргатганларни хушламайсиз, чунки нима қилиш кераклигини биласиз.

Дунё сиз учун гўё имкониятларга бой, бепоён майдон. Сиз ўзингиз учун муҳим нарсаларга вақт топинг. Қарама-қаршилик сизга ёқмайди, доимо мустақил қарор қабул қиласиз. Шошма-шошарлик сизга хос эмас, хушламайсиз. Шошилмайсиз, сиз ҳаётни худди қиммат винони оҳиста симириб, мазасини туйишга қиёслайсиз.

Олдинда сизга шубҳа — гумонлар, қийинчиликлар учраши мумкин. Бироқ ҳаммаси ўткинчи. 2016 — йилнинг илк ойларидаёқ ҳаммаси ўзгаради ва истакларингиз реалликка айланади. Янги ҳаёт тоғлар ортида эмас, сабрли бўлинг!

2-рақамли эшикни танлаган бўлсангиз:

Ҳаётингизда икки муҳим устун мавжуд. Биринчиси: Сиз ўз йўлингизни ўзингиз танлайсиз. Тамом!

Иккинчиси: Сиз ҳаётнинг ҳар жабҳасида бор кучингиз билан ҳаракат қиласиз, ҳаммаси олий даражада бўлишига интиласиз! Узоқ давом этадиган саёҳатга ёлғиз чиқиш ҳам сизга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Ёлғизликдан шикоят қилмайсиз. Сизнинг йўлингиз айнан ёлғизлар учунлигини ҳам осон қабул қиласиз.

Бир вақтнинг ўзида ҳам ажойиб, ҳам фаросатли, ҳам ақлли, ўз фикрига эга такрорланмас инсонсиз. Яна дунёга бошқача нигоҳ билан назар соласиз. Бу асрашга арзигулик хислат.

Яқин ойларда сизни мақсадингиз йўлидан қайтаришга уринишлар бўлиши мумкин. Шерикларингизнинг бу борадаги гаплари асабингизга тегсада, мақсадингиздан оғишмай ҳаракат қилаверинг!

3-эшикни танлаган бўлсангиз:

Сизнинг келажакда ранг-баранг ҳаёт кутмоқда. Сиз жозибали инсонсиз: ҳам ички тарафда, ҳам ташқи тарафдан. Сиз ўзингизни дунёнинг бир бўлагидек ҳис этишни жуда ёқтирасиз. Дунё хабарларини кузатиб борасиз, шу сабаб ўзингиздан минглаб чақирим узоқликда нималар содир бўлаётгани сир эмас. Керак бўлса, умуман бегона одамларга ҳам ёрдам қўлини чўзишга тайёрсиз.

Сиз учун бахтга эришиш шарт эмас, сиз ҳаётнинг ҳар жабҳасидан бахт топа оласиз! Қизиқувчанлигингиз сабаб сиз бирор жой ёки бирор юмуш билан узоқ вақт қололмайсиз, бу аниқ. Бу каби инсонлар кучли интеллект соҳиблари ҳисобланиб, одамларни табассум қилишга мажбур этадилар.

Сизга маслаҳатимиз: шу руҳда давом этинг ва меҳнатларингиз ўз самарасини беради.

4-рақамли эшикни танлаган бўлсангиз:

Ҳаётингиз қизиқарли бўлишини истайсиз. Олдиндан айтиб бўлмас, тасодифий ҳодисалар сизга ёқади. Айнан шундай экстрималлик сизга завқ бағишлайди. Ноаниқликларга хотиржам қарайсиз, режасизлик сизни ташвишга солмайди. Ўзингиз тез-тез бузганингиз учун ҳам қоидаларни хушламайсиз. Ер юзидаги одамлар эркин, ҳеч қандай қоидаларсиз яшаса бахтли бўлади деган фикрни олға сурасиз!

Мустақил ҳаракат ва режасизлик сизга қувонч бахш этади. Доимий экстрималликни истайсиз. Бу нарса яқинларингизни жаҳлини чиқарсада, улар билишади: сиз бошқача бўлолмайсиз!

Болалигингизда атракционлар парки севимли масканингиз бўлгани аниқ. Энди эса ҳаётингиз бошқаларни қўрқитувчи оддий атракционга айланган.

5-рақамли эшикни танлаган бўлсангиз:

Сизга бир маромдаги тинч ҳаёт ёқади. Сиз ҳар қандай ишга тайёрсиз, фақат бу вазифа сизга роҳат бахш этса кифоя. Айниқса, ҳаммаси режадагидек бир маромда кетса. Шу билан бирга яхшиликни ўйлаб, қаршиликларга тўла йўлдан юришдан ҳам тоймайсиз! Икки йўлдан ҳаммаси аниқ, бироқ хавфли йўлни танлайсиз, ва ундан ўзгача бир маҳорат билан чиқиб кета оласиз.

Деярли ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасиз, атрофдагилар сизни ўз қарорингизда ишонч билан туришингизни қадрлашади ва сизга ишонишади. Келаётган йил учун сизда бир дунё режалар бор. Бошқалар учун қийин туйилган йўлни танланг, бу сизга янада янги имкониятлар эшигини очади.

6-эшикни танлаган бўлсангиз:

Сизга тинч ва сокин ҳаёт ёқади. Узоқ муддатли ёлғизлик сизни чўчитмайди. Сизга ўзингиз етарли, ўзингиз кўпчиликнинг ўрнини боса оласиз.

Йўқлигингиз сезилмаслиги мумкин. Чунки сиз барча ишларни индамай қойиллатадиган миллионерларга хос табиатга эгасиз. Иқтисодиёт борасида юритаётган фикрларингиз 100% га тўғри. Ишончли муносабатларни бебаҳо эканлигини билганингиз учун ҳам қадрлайсиз.

Келгусида ҳам оммавий тадбирларда фаол иштирок этишингизни тавсия қилардик, айнан ўша ерда ўзингизга керак инсонларни учратишингиз мумкин.

Имкониятларни қўлдан бой берманг!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўз эшигингизни танланг ва олдинда сизни нималар кутаётганини билиб олинг!