
Ширинликлар ҳар доим ҳам терининг саломатлигига салбий таъсир кўрсатмайди. Айрим десертлар борки, уларни истеъмол қилиш орқали аксинча ижобий натижага эришиш мумкин, деб ҳисоблайди биотехнолог Инга Беляева.
Унинг тушунтиришича, айрим турдаги шоколадларда организмдаги бир қатор ферментлар фаоллигига таъсир кўрсатувчи флавоноидлар гуруҳи мавжуд. Гап флавоноллар ҳақида кетмоқда. Бу ўсимлик моддалари табиий шоколад таркибида учрайди.
Мутахассиснинг «Газета.ру»га берган интервьюсида таъкидлашича, флавоноллар терига ультрабинафша нурларидан ҳимоя яратиш, ажинларнинг пайдо бўлишини олдини олиш ва онкологик касалликлар хавфини камайтириш қобилиятига эга.
Инга Беляеванинг сўзларига кўра, табиий шоколад таркибида темир ва калций кўп бўлиб, шунингдек, А, В, С, D, Е ва РР витаминлари мавжуд. Улар теридаги намликни сақлашга ёрдам беради, юз рангини яхшилайди ва эрта қаришга қарши курашади.
Шу билан бирга, мутахассис таъкидлашича, тери учун фойда фақат 60% ва ундан юқори какао миқдорига эга қора шоколаддан олиниши мумкин. Бундан ташқари, бундай маҳсулотни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас, уни фақатгина оз миқдорда ейиш тавсия қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар