Ўзига ишонч – бу инсон характеридаги жуда фойдали хусусият бўлиб, у муваффақиятга эришиш учун ёрдам беради. Агар у етарли бўлмаса, нима қилиш керак? Инсон ўзига бўлган ишончни ривожлантириши ва унга эришиш мумкин. Буни амалга оширишда қуйида келтирилган маслаҳатларимиз ёрдам бериши мумкин.
Ўзига ишонган киши деярли дарҳол кўзга ташланади. Бундай шахснинг асосий хусусиятлари қуйидагилар:
Ҳиссиётли. Ҳа, бу одам ғазабланади, ғамгин бўлади ва ҳатто йиғлайди, кулади, у учун бу жуда оддий ҳол бўлиб, ҳис-туйғуларини кўрсатишдан қўрқмайди.
Ўз-ўзини назорат қилиш. Бу хусусият бир қарашда мос келмайдигандек туюлади. Лекин кимдир туйғуларини ранжитса ёки тинчлигини бузса, кучли шахсиятга эга инсон ўз вақтида ўзини қўлга олади ва теран ақл билан ўйлашни бошлайди.
Жавобгарлик. Агар киши жавобгарликни ўз бўйнига олишга тайёр бўлса, демак у вазифани уддалай олишига ва кутилган натижага эришишига ишонади.
Қатъийлик. Кучли шахсият эгаси вазиятни яхшиланиши ёки тақдирнинг кутилмаган совғасини кутиб ўтирмайди, у биринчи қадамни ташлайди, ҳаммасини ўз қўлига олади ва камида ўзи хоҳлаган нарсасини олишга ҳаракат қилади.
Шахсий ҳаётий ҳолати. Ишончли одам нимани хоҳлашини ва унга эришиш учун ўзининг тайёр эканлигини аниқ билади. У бошқа одамларнинг фикрига қизиқиши мумкин, лекин у ўз фикрига эга, уни ҳимоя қилади ва буни у қатъийлик билан бажаради.
Яратувчанлик қобилияти. Агар нимадир нотўғри кетса, ўзига ишонмаган шахс чекинади, кучли шахс эса шароитга қараб хатти-ҳаракатни бошлайди, тажриба қилади ва бундан ўз малакасини ошириш учун фойдаланади.
Ўзига ишонган аёл ҳар доим латофатли кўринади, ҳатто макияж қилиш учун улгурмаган бўлса ҳам. У билади, ўзини гўзал ва ижобий жиҳатлари билан намоён эта олишини.
Кучли эркакнинг ўзга жинсдагилар билан ҳеч қандай муаммолари бўлмайди. У биринчи бўлиб ташаббусни ўз қўлига олади ва осонлик билан аёллар эътиборини қозонади.
Аниқ мақсадли, олдинга ҳаракатланиш. Кучли шахсият эгаси нимага қодирлигини ва нимага интилаётганлигини билади, шунинг учун у мақсад сари ҳаракат қилади ва жойида ўтирмайди.
Бундай кишини омадсизлик қўрқитмайди, у ўз хатоларини ва муваффақиятсизликларини бебаҳо тажриба сифатида қабул қилади, ўз навбатида келажакдаги муваффақиятга эришиши учун ундан фойдаланади.
Кучли етакчилик. Ишончли одамлар итоат қила олишни билишади, лекин ҳар доим мустақил ҳаракат қилишга интилади. Агар ҳаммасини ўз қўлига олиш керак бўлса ёки ташкилотчилик билан шуғулланиш керак бўлса ёки жараённи назорат қилиш керак бўлса, у буни муваффақиятли ва қониқиш билан амалга оширади.
Қобилияти. Кучли шахс кўплаб соҳаларда ўз кучини ишлатишга уринади, янги қобилият ва кўникмаларни эгаллашга уринади, ўзини нимага қодирлигини билади.
Ўз-ўзини таъминлаш. Ўзига ишонган одамлар кимгадир боғланиб қолинишига йўл қўймайди, у фақат ўзига таяниш мумкинлигини билади.
Оптимизм. Ҳа, оптимистик фикрларни ҳам ўзига ишонч белгиси сифатида аташ мумкин, чунки улар кайфият билан боғлиқ, қайсики ҳаётий дунёқараши ва албатта, характер хусусиятлари билан ҳам белгиланади.
Эркинлик. Ишончли одамлар бировнинг фикрига қарам эмас, таъсирга тушишга мойил эмас, у бутунлай очиқ, ўзгариишлар ва ютуқларга эришиш учун тайёр.
Мустаҳкам ўз-ўзини танқид. Кучли шахсият эгаси ўзининг заиф томонларини билади, лекин ўз-ўзини уриш ва ўз-ўзини хор қилишга мойил эмас.
Ҳар бир ҳаракат ўз сабабига эга. Ишончли одамлар депсинмайди ва маъносиз фаолиятни ривожлантиришга ҳам интилмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"
Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди
Трамп молия вазирлиги раҳбари лавозимига инвестор Скотт Бессент номзодини илгари сурди