22:17 / 24.11.2016
7 204

Севимли мевангиз феълингизни аниқлайди!

Севимли мевангиз феълингизни аниқлайди!

Гоҳида қаршимиздаги инсон билан мулоқотга киришиш учун унинг феъл-атворини билолмай ҳалак бўламиз. Бунинг ечими жудда оддий! Аслида кишининг ҳар бир хатти-ҳаракати орқали унинг табиатан қандайлиги борасида хулосалар чиқариш мумкин, дейилади Даракчи нашрида. Бугун тавсия этадиган тажрибамизни ҳеч синаб кўрмаганингиз шубҳасиз. Қайси мевани хуш кўришга қараб, феъл-атвор хусусида тасаввурга эга бўлиш ҳам мумкин экан...

1. Тасаввур қилинг, десерт ўрнида ширинлик эмас, мевалар таклиф этишди. Улардан фақат биттасинигина танлашингиз керак!

2. Танладингизми? Нега айнан шу мева, бошқаси эмас, ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Сабаби, бу танловингиз феълингиз натижасидир. Сўзимиз қанчалик рост эканига ўзингиз ишонч ҳосил қилинг!

Апельсин

— Сабр ва ирода — асосий фазилатингиз! Ҳар бир ишни “етти ўлчаб, бир кес” мақолига таяниб амалга оширасиз. Қийин вазифалар сизни чўчитмайди. Журъатсиз ва тортинчоқлигингизга қарамай, ҳар қандай вазиятда сизга ишонса бўладиган ҳақиқий дўстсиз. Юрагингизни борича ишониб топшириш учун бутун умрлик ҳамроҳингизни жуда синчковлик билан танлайсиз. Доимо исталган низоли вазиятдан оқилона чиқиш тарафдорисиз.

Олма

— Ташқи таъсирларга берилувчан, очиқкўнгилсиз. Балки жуда яхиш ташкилотчи эмасдирсиз, бироқ одамларнинг эътиборини қозона олишингиз ва ишларингиз унумли битишига кўра жамоага ажойиб етакчи бўла оласиз. Экстремал шароитларда ўзингизни йўқотмай, вазиятга муносиб жавоб қайтариш хусусиятига эгасиз. Саёҳатларни хуш кўрасиз. Севимли инсонингиз олдида бетакрор жозиба соҳибасига айланасиз! Ҳаётга бўлган чанқоқлик сизни атрофдагилардан кескин фарқлаб туради.

Банан

— Юмшоқ табиат, назокатли, меҳрибон инсонсиз. Ҳаддан зиёд тортинчоқ бўлганингиз сабаб ўзингизга бўлган ишонч етишмайди. Атрофдагилар эса бу феълингиздан “нозик нуқтангиз”ни босган ҳолда ўз фойдаси йўлида фойдаланишади. Танловингизга мос келган инсонни ютуқ ва камчиликлари билан қабул қилиб, бутун борлиғингиз билан севасиз! Инсонларни борича қабул қила олиш қобилиятингиз борлиги учун оилангиз бахтга тўла бўлади.

Ананас

— Жуда тез идрок ва шунга мос хатти-ҳаракат қиладиганлар тоифасидансиз. Карьерангиз борасида кескин қарорлар қабул қилишга одатлангасиз, агар бу фойда берса албатта! Юқори даражадаги ташкилотчилик қобилиятига эгасиз ва ҳеч қандай катта ҳажмли иш сизни чўчитолмайди. Атрофдагилар билан муносабатда очиқкўнгил, ростгўй ва ўзингизга ишончингиз баланд. Одамлар билан дўстлашиб кетишингиз осон эмас, бироқ бутун умрлик содиқ дўстларга эгасиз! Муносабатларда камдан кам ҳоллардагина илк қадамни ташлайсиз. Одатда ҳамкорларингиз бенуқсонлигингизга ҳавас қилишади, ҳиссиётларингизни совуққонлик билан баён қилишингиздан эса ҳайратланишади.

Кокос

— Жуда жиддий, мулоҳазакор ва кузатувчансиз. Ўзингизга мос улфат, дўст танлашда жуда инжиқсиз. Исталган йиғинларда доим асосий ролда бўлишни истайсиз, айниқса, бу иш борасида! Ҳаёт йўлида сизга ақлли инсон танловида тўхталасиз, гарчи ҳиссиётлар муҳимлигини билсангиз ҳам. Чунки бу сиз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

Олча

— Ҳаётингиз у қадар ҳам тотли эмас. Юқори чўққиларга чиқиш ва қулаш нима эканин жуда яхши биласиз. Тасаввурларингиз жонли бўлгани учун ҳам ижодий машғулотларни ҳуш кўрасиз. Жуда самимий ва садоқатли умр йўлдош бўласиз, бироқ қалбингиздагиларни борича сўзга кўчиришингиз осон кечмайди. Уй, бу — сизнинг ҳотиржамлик масканингиз! Севимли кишингиз ва яқинларингизнинг меҳр тўла тафтларини ҳис этиб туришдан ортиқроқ бахт йўқлигига аминсиз!

Манго

— Қийин вазиятларда суянчиқ бўлоладиган инсонсиз. Қарорингиз қатъийлиги учун таъсир ўтказиб бўлмайди. Ёқтирадиган ва ёқтирмайдиган нарсаларингиз хусусида аниқ тасаввурга эгасиз. Ҳамма нарсани назоратда тутишга одатлангансиз. Кучли эканингизга қарамай суюмлигингиз ёнида мушук боласидек бўлиб қоласиз. Умрингиз сўнгига қадар муҳаббати сўнмайдиганлардансиз!

Қора узум

— Мулойим, лекин тез ёниб, тез ўчадиган одамсиз. Ҳар бир нарсада гўзалликни кўра оласиз. Меҳрингиз ва киришимлилигингиз сабаб доим эътибор ва эътирофдасиз. Ҳаётга бўлган қизиқишингиз туфайли либос танлаш жараёнидан тортиб то кундалик бажарадиган машғулотларингизгача, қисқаси, ҳар бир қилаётган ишингиздан завқ олишни биласиз. Умр йўлдошингизга қўядиган биргина талабингиз — унга тортиқ этадиган ҳар бир нарсадан завқлана олиш санъати.

Шафтоли

— Муросали, тўғрисўз ва очиқкўнгилсиз. Дўст ва яқинлар билан муносабатларни қадрлаганингиз учун ҳам кечиримлисиз. Омадингизнинг асосий сабаби — мустақил ва иззат-нафсли эканингиз. Самимий ва вафодор умр йўлдош бўласиз.

Нок

— Бирор ғоя билан “ёнганингизда” ишга бор вужудингиз билан киришасиз. Уни якунига етказиш учун сизда изчиллик етишмайди. Саъй-ҳаракатларингиз натижасини мунтазам кўриб боришингиз шарт. Ақлингизни зўриқтириш ва баісга киришишни яхши кўрасиз. Табиатан асабий, тиниб-тинчимайдигансиз. Турмуш ўртоқ танлашингиз осон кечади, муносабатларни мустаҳкамлаш учун анчайин тер тўкишингизга тўғри келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Севимли мевангиз феълингизни аниқлайди!