
Энтомолог Марина Кривошейина чивин чақишидан қандай ҳимояланиш ва чаққандан кейин нима қилиш кераклигини айтиб берди. Унинг тавсиялари aif.ru портали орқали Mail.ru томонидан ёритилган.
Унга кўра, энг самарали ҳимоя воситаси бу — танани тўлиқ ёпадиган махсус антимоскит кийимларидир. Одатдаги кийим ҳам маълум даражада ёрдам беради, бироқ бўш жойлар (ёқа, енг, шим этаклари) ҳимоясиз бўлиб қолади ва ҳашаротлар терига етиб бориши мумкин.
Кривошейина таъкидлашича, ҳашаротларни қайтарувчи воситалар — репеллентлар тўғридан-тўғри терига эмас, балки кийимга суртилиши керак. Бу нафақат кимёвий моддаларнинг тана билан бевосита алоқасидан сақлайди, балки воситанинг самарадорлигини оширади: чивинлар кийимдаги ҳидни яхшироқ сезади.
Чақишдан сўнг пайдо бўладиган қичишиш ва қизаришни камайтириш учун диметинден моддаси мавжуд бўлган маз ва геллар тавсия этилади. Оғир ҳолатларда гормонал дорилар ёки антигистамин (аллергияга қарши) воситаларни қабул қилиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар