
Ҳар бир аёл ёшлигини ва гўзаллигини сақлаб қолишни орзу қилади. Лекин ҳаётимиздаги айрим кундалик одатлар биз сезмаган ҳолда ёш кўринишни барвақт йўқотишимизга сабабчи бўлади. Фақат терига парвариш ёки соғлом таомлар эмас, балки фикрлаш тарзи, ҳаракатлар ва ҳатто кечаю кундуздаги оддий кўникмалар ҳам қариш жараёнини жадаллаштириши мумкин. Келинг, энди ёш ва тетик қолиш учун қайси зарарли одатлардан воз кечишимиз зарурлигини кўриб чиқамиз.
1. Найчада ичимлик истеъмол қилиш — ажинларга сабаб
Кўпчилик салқинликдан ёки қулайликдан келиб чиққан ҳолда ичимликларни трубочка ёрдамида истеъмол қилишни ёқтиради. Аслида эса бу — лаблар атрофида ерта ажинларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Америкалик шифокор Жозеф Круз таъкидлаганидек, найчадан узоқ муддат фойдаланишда юзага келадиган такрорий ҳаракатлар оғиз атрофи мимикасига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, ичимликларни тўғридан-тўғри стакандан ичган афзал.
2. Тана ҳолатини эътиборсиз қолдириш — ташқи қиёфага таъсири
Аёллар кўпинча йўқ йўғига қисқа вақтга бўлса ҳам, тўғри ўтириш ёки туришга аҳамият бермайди. Бош эгиб юриш, танани олдинга буриш, қўлларни ёпиб олиш каби ҳолатлар энг аввало ташқи кўринишга салбий таъсир қилади. Одам ўзини ишончли тутиши ва эркин ҳаракатланиши орқали на фақат ўзини, балки атрофдагиларни ҳам илҳомлантиради. Фаоллик ва тўғри тана тили энергия ва ёшликнинг асосий белгиси саналади.
3. Экран нури — уйқуни бузувчи катта омил
Замонавий аёлларнинг аксарияти тунда ёки кечқурун телефон ёки ноутбукда узоқ вақт вақт ўтказади. Экрандан тараладиган ёруғлик эса уйқу гормони — мелатонин ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Бу эса уйқусизлик, чарчоқ ва эрта қаришга олиб келади. Яхши уйқу ва тинчланиш учун гаджетларни ухлашдан камида бир соат олдин четга қўйинг. Бу нафақат терининг соғлом ва ёш кўринишига, балки кайфиятингизнинг кўтарилишга ҳам ёрдам беради.
4. Ноқулай ҳаракатлар — сизни каттароқ ёшда кўрсатади
Соғлом ва чиройли кўриниш учун фитнес клубга бориш шарт эмас. Оддий сайр, эрталабги енгил машқлар ва кўча бўйлаб тез юриш — бунинг ўзиёқ тетиклик ҳиссини оширади. Агар ҳаракатларингиз суст, қийин ва оғир бўлса, инсон ўзини ёшига нисбатан катта ёшда кўрсатади. Фаоллик ва енгил ҳаракат — ҳаётингизга ёшлик ва янги энергия бахшида этади.
5. Қуёшдан ҳимояловчи SPF крем — ҳар куни зарур
Қуёш нурларининг терига зарари ҳақида барча билишади. Лекин кўпчилик аёллар SPF кремларини фақат иссиқ кунларда ёки пляжда қўллаш керак, деб ўйлайди. Доктор Жейкоб Стейгер таъкидлаганидек, ҳатто булутли кунларда ҳам қуёш нурлари терига таъсир қилади. Шу сабаб, ҳар куни эрталаб крем ёки макияждан олдин SPF 30 ёки ундан юқори бўлган ҳимоячи крем суртишни одат қилинг.
6. Арзон ёстиқ қопламлари — терининг дўсти эмас
Ҳар бир аёл ҳар кеча 7-8 соат ёстиқ устида ухлайди. Агар ёстиқ қопламлари сифати паст бўлса, юз терида бурмалар ва ажинлар тез пайдо бўлади. Сифатли ипак ёки микрофибра матодан фойдаланиш юз терисининг шикастланишининг олдини олади, чунки бу моддалар терини юмшоқ ушлаб туради.
7. Етарлича сув ичиш — терининг асосий қоидаларидан бири
Танада сув етишмаслиги тери тузилиши ва саломатлигига бевосита таъсир кўрсатади. Минерал сувни мунтазам истеъмол қилиш теридаги ёрқинлик ва соғлом кўриниш учун муҳим. Сув нафақат намлик баланси, балки терининг эластиклигини сақлаб туради.
8. “Техно-бўйин” — замонавий даврнинг янги касаллиги
Бугунги кунда бошини қийшайтиб телефон ёки ноутбукка тикилиб ўтирадиганлар сони кундан-кунга ортмоқда. Бу ҳолат бўйин ва орқада оғриқларни, суякларда муаммоларни келтириб чиқаради. Бошни тўғри тутиш, компьютер олдида узоқ ўтирмаслик ва чўзилиш машқларини бажариш муаммоларнинг олдини олади.
Қисқаси, ёш ва чиройли қолиш фақат косметика ёки тўғри овқатланишга боғлиқ эмас. Одатларимизни ўзгартириш, тўғри тана тили, уйқуга эътибор, фаол ҳаёт тарзи ва тўғри парвариш сизга ёшлик ва энергия бахшида этади. Мақсадга интилувчи ҳар бир аёл ушбу оддий маслаҳатлар орқали узоқ йиллар ёш ва ажойиб кўринишда қолиши мумкин! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар