date

Кундузги 20 дақиқалик уйқу қайси фойдаларга эга экани маълум бўлди

Кундузги 20 дақиқалик уйқу қайси фойдаларга эга экани маълум бўлди
Ортиқча чарчоқ ва кун давомидаги пасайган кайфиятни енгиб ўтишнинг энг самарали усулларидан бири – бу қисқа дам олиш, яъни “қисқа уйқу” ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, куннинг ўрталарида 20-25 дақиқалик уйқу инсоният учун жуда фойдали. Бу каби уйқу нафақат концентрацияни оширади, балки хотирани ҳам янгилаб, умуман олганда, кайфиятни анча яхшилайди.

Энг асосийси, бу уйқунинг давомийлиги 25 дақиқадан ошмаслиги керак. Агар сиз тўлиқ уйқуга кетиб қолсангиз, уйғонган пайтда ўзингизни хасталигингиз ёки заифлик ҳисси билан уйғонасиз. Шунинг учун, тезкор уйқу вақтида будильник қўйиш тавсия этилади.

Уйқу учун энг яхши вақт эса 13:00 дан 15:00 гача бўлган соатлардир. Бу вақтда мия фаолияти секинлашади ва тана дам олишга мойиллашади. Агарда бу пайтда уйқу имкони бўлмаса, камида тоза ҳавода сайр қилиш ҳам мия учун фойдали ҳисобланади.

Агар тўлиқ куч ва энергияни тиклаш мақсад қилинса, шунчаки 90 дақиқалик уйқу – яъни тўлиқ уйқу циклини бажариш яхши самара беради. Бу давомда мия барча уйқу босқичларидан ўтиб, организм тўлақонли тикланиш имконига эга бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, қисқа дам олиш ва уйқу кун давомидаги энергия, хотира ва кайфиятни оширишда муҳим омил бўлиб қолмоқда. Шундай экан, кун давомида 20 дақиқалик уйқу ёки тоза ҳавода сайр қилишни одат қилинг – бадан ва ақл учун бу энг яхши ёрдамчилардан бири!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Кундузги 20 дақиқалик уйқу қайси фойдаларга эга экани маълум бўлди