
Мукаммал пардоз сирлари: ҳар куни чиройли кўриниш учун маслаҳатлар
Аёллар кундалик ҳаётда ўзини ишончли ва жозибали ҳис қилиш учун пардоз воситаларидан фойдаланишади. Бироқ ҳар доим ҳам мукаммал кўринишга эришиш осон эмас. Юзга мос, энгил ва табиий макияж қилиш санъатини ўрганиш эса — бу нафақат гўзаллик, балки ўзини севишдир. Қуйидаги маслаҳатлар ҳар бир аёлга кундалик ва байрамона пардозда енгил услубни топишда ёрдам беради.
Терига мос тонал крем — идеал макияж асоси

Мукаммал пардознинг биринчи босқичи — тўғри танланган асос, яъни тонал кремдир. Юз териси билан уйғунлашадиган, жилоли заррачаларга эга енгил тонал крем терини табиий нурли, силлиқ ва тоза кўрсатади. Кремни юзнинг марказий қисмидан ташқарига қараб енгил ҳаракатлар билан суртиш лозим. Шунингдек, терининг тури ва рангига мос восита танлаш муҳим.
Ёрқинлик бағишловчи ҳайлайтер: жило ва енгиллик

Ҳайлайтер терига нафис порлаш ва жонлилик беради. Уни яноқ суягининг тепасига, қош ости чизиғига, кўзнинг ички бурчагига ва юқори лабнинг устки қисмига суртиш тавсия этилади. Иссиқ кунларда ҳайлайтерни елка, ёқа атрофига суриб, умумий кўринишда жило бериш мумкин.
Замонавий қошлар — юз ифодасининг муҳридир

Қошлар — юзнинг рамкасидир. Сўнгги йилларда классик текис шаклдаги, қулоқ томон бироз эгилган қошлар урфда. Қошлар орасидаги бўшлиқларни табиий рангли қош теннари билан тўлдириб, қия чўтка ёрдамида чиройли шакл бериш лозим. Бу усул юз ифодасини ўзгартирмай, табиий гўзалликни очиб беради.
Яноқлар учун соғлом тус — румяна

Юзга жонлилик бағишловчи муҳим косметик восита бу — румянадир. Уни яноқларнинг энг бўртиб турган қисмига енгил табассум билан аниқлаб, юмшоқ чўтка ёрдамида суртиш керак. Кремли румяналар юзга табиий, соғлом кўриниш беради. Агар румяна бўлмаса, лаб бўёғидан яноқлар учун ҳам фойдаланиш мумкин — бу тежамкор ва ижодий ёндашувдир.
Кўзларни ифодали қилиш — макияжнинг муҳрли босқичи

Кўзлар макияжнинг энг диққат марказидаги қисмидир. Кундалик услубда уларни ҳаддан ташқари бўёқламасдан, енгил ва чиройли қилиб бўяш муҳим. Киприк илдизи бўйлаб суюқ лайнер билан ингичка чизиқ тортинг, бўшлиқ қолмасин. Сўнгра киприкларга бир неча қават туш суринг. Агар қалам ишлатилса, чўтка ёрдамида бироз тарашлаб, юмшоқлик бериш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар