
Б12 витамини (кобаламин)- инсон саломатлиги учун ниҳоятда муҳим бўлган сувда эрувчан модда бўлиб, асосан асаб тизими, қон ҳосил бўлиши ва ҳужайра энергияси учун зарурдир. Аммо кўпчилик унинг етишмовчилиги аста-секин, йиллар давомида жиддий муаммолар келтириб чиқаришини билмайди. Ушбу мақоладан сиз Б12 етишмаслигининг сабаблари, аломатлари ва олдини олиш йўллари ҳақида чуқур ва содда маълумот оласиз.
Б12 витамини одам организмидаги муҳим вазифалари- асаб толаларини ҳимоя қилиш, қизил қон таначаларини ишлаб чиқаришда иштирок этиш, ДНК синтезида қатнашиш, энергия ишлаб чиқаришга кўмаклашиш, мия фаолиятини барқарорлаштириш.
Б12 витамини асосан гўшт, тухум, жигар, сут маҳсулотларида мавжуд.
Б12 етишмовчилик сабаблари- вегетариан ёки веган парҳез (ҳайвон маҳсулотларини истеъмол қилмаслик), сурункали гастрит, ошқозон шираси етишмовчилиги, ичакдаги сўрилиш муаммолари (Крон касаллиги, киши ичаги синдроми), ёш ўтган сайин сўрилиш қобилиятининг пасайиши, пернисиоз анемия (автоиммун бузилиш).
Б12 етишмаслиги аломатлари- сурункали чарчоқ ва ҳолсизлик, эътибор ва хотира пасайиши, қон босими пастлиги, бош айланиши, қўл-оёқларда увишиш, оёқ-қўлларда мувофиқлаштириш қийинлашуви, оғизда яралар, тилда қизариш ва оғриқ, кайфиятнинг тушиши, депрессия.
Болалар ва ҳомиладорлар учун хавфли бўлган ҳолатлар:
- Ҳомиладорлик даврида Б12 етишмовчилиги ҳомиланинг асаб тизими ривожланишида нуқсонлар келтириб чиқариши мумкин.
- Болаларда эса ўсишдан қолиш, руҳий ривожланишда кечикиш, доимий асабийлик ва эътибор етишмовчилиги кузатилади.
Олдини олиш ва даволаш:
- Б12 га бой озиқ-овқатлар: мол жигар, тухум, балиқ, пишлоқ, ёгурт, қатиқ мунтазам истеъмол қилиш.
- Парҳез қилувчилар учун: Б12 билан бойитилган маҳсулотлар ёки парҳез қўшимчалари (витамин таблеткалари).
- Оғир етишмовчиликда: шифокор назоратида Б12 инексиялари
Б12 етишмовчилиги махсус қон таҳлиллари – серум Б12, ҳомоцистеин ёки метилмалон кислотаси ёрдамида аниқланади. Даволаниш ҳам фақат шифокор назоратида олиб борилиши керак.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар