15:55 / 04.12.2016
36 732

Бола нутқининг ривожланиш босқичлари (1 ёшдан-7 ёшгача)

Бола нутқининг ривожланиш босқичлари (1 ёшдан-7 ёшгача)

Боланинг нутқи 1 ёшдан сўнг ҳам бисқичма-босқич ривожланади. Ҳар бир босқичнинг ўзига яраша ютуғи мавжуд.

1 ёш 3 ой

Бола 6 тага яқин сўзни билади. Оддий талабларни тушуна олади, таниш сўзларни расмда кўрсата олади.

1 ёш 6 ой

Баданининг 1-2 қисмини айта олади, 7-20 тагача сўзни билади.

1 ёш 9 ой

Баданининг 3-4 қисмини айтади. 20 та сўзни билади. Икки сўздан иборат бўлган ибораларни қўллайди («чой бер», «ада келди»)

2 ёш

Бу ёшда бола баданининг 5 қисмини айта олади. 50 га яқин сўзни билади. Икки босқичли ибораларни тушунади («Ошхонага бориб», «сочиқ олиб кел»). «Мен», «Сен», «У» каби сўзларни тушунади. Иборалари икки сўздан иборат. п, б, м, ф, в, т, д, н, к, г, ҳ ҳарфларни айта олади. с, з, ш, ж, ч,р, л ҳарфларни одатда қолдириб кетади.

2 ёш 6 ой

Сонларни тушуна бошлайди. «Нима?», «Қаерда?» саволларни тушунади. с,з,л ҳарфларини айта олади.

3 ёш

Боланинг сўз бойлиги 250-700 гача. Иборалари бир нечта сўздан иборат. Кўпликни билади. «Чунки», «Агар», «Қачон» сўзларини ишлата олади. Қийин талабларни тушунади («Пиёлани ичига қошиқ солиб қўй»). Енгил эртакларни эшитиб, тушунади.

4 ёш


«Қанча», «Ўрнига», «Кейин», «Қаерга» каби сўзларни ибораларда ишлата олади. Сўз бойлиги 1500-2000 гача. «Болаларча» ҳарфларни юмшатиб гапириши йўқолади.

5 ёш

Боланинг сўз бойлиги 2500-3000 га етади. Тилдаги барча ҳарфларни бемалол айта олади. Қийин ибораларни қўллаб, ўз фикрини, истагини ифодалай олади. Сўздаги ҳарфлар тартибини алмаштирмай гапиради.

5 ёшдан 7 ёшгача


7 ёшга келиб бола сўз бойлиги 3500 га яқин бўлади. Бунда таъсуротли сўзлар сони кўпаяди. Болада тилга эътибори ошади. Атроф-муҳитни сўз билан баҳолай олиш қобилияти бўлади. Боланинг психологик ҳолати мактабга тайёрланади.
Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!

Манба: Uzbaby.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бола нутқининг ривожланиш босқичлари (1 ёшдан-7 ёшгача)