date

Магнит бўронидан қандай ҳимояланиш мумкин? Мутахассислар маслаҳати

Магнит бўронидан қандай ҳимояланиш мумкин? Мутахассислар маслаҳати
Сўнгги йилларда қуёшдаги фаоллик ортиши туфайли Ерда магнит бўронларининг сони кўпаймоқда. Бу табиий геофизик ҳодиса жуда кўп одамларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Хусусан, юрак-қон томир, асаб ва эндокрин тизимида муаммолари бор инсонлар магнит бурилишларига нисбатан сезувчан бўлади.

Магнит бўронидан ҳимояланиш усуллари:
1. Кардиологлар ва невропатологлар магнит бўронлари пайтида ортиқча жисмоний ва руҳий зўриқишлардан воз кечишни тавсия қилишади. Эрта ётиш, етти-саккиз соатлик тўлиқ уйқу асаб тизимини соғлом ушлашга ёрдам беради.

2. Мутахассислар кун давомида етарлича сув истеъмол қилишни маслаҳат беришади (кам деганда 1,5–2 литр). Бу қон айланишини яхшилайди ва бош оғриқларини камайтиради.

3. Магнит бўронлари гипертониклар учун хавфли. Шифокорлар бу кунларда қон босимини доимий текшириб туришни ва зарур дори-дармонларни қабул қилишни маслаҳат беришади.

4. Магний, калий ва витаминларга бой овқатлар истеъмол қилинг. Диетологлар асаб тизимини барқарорлаштириш учун банан, сабзавотлар, жигар, турли ёнғоқлар ва буғдой нонларини тавсия қилишади.

5. Магнит бурилишлари электромагнит нурланишни оширади. Шундай пайтларда телефон, компьютер ва телевизордан узоқроқ бўлиш яхшидир.

6. Мутахассислар стрессдан сақланиш, нафас машқлари, чуқур нафас олиш ва чиқариш, катта қадамда сайр қилишни маслаҳат беришади. Бу организмдаги кислород миқдорини оширади ва тинчланишга ёрдам беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Магнит бўронидан қандай ҳимояланиш мумкин? Мутахассислар маслаҳати