date

Салон ўрнини эгаллаётган қурилмалар: нега ҳамма бьюти-гаджет сотиб оляпти?

Салон ўрнини эгаллаётган қурилмалар: нега ҳамма бьюти-гаджет сотиб оляпти?
Салон хизматларининг қимматлашуви ва вақт танқислиги фонида россиялик истеъмолчилар каби ўзбекистонликлар орасида ҳам уй шароитида фойдаланиш учун мўлжалланган бьюти-гаджетларга қизиқиш ортяпти. Турли онлайн дўконларда бу каби қурилмаларнинг сотуви кескин ошгани кузатилмоқда, деб Peopletalk ёзмоқда.

Энг кўп талаб бўлаётган қурилмалар қаторига бош массажёрлари, лифтинг-массажёрлар, LED-маскалар ва дарсонваллар киради. Улар тери парвариши ва соч ўсишини рағбатлантириш учун ишлатилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ускуналар орқали фойдаланувчилар уйда, салонга бормай туриб, ўзини парваришлашни мақсад қилишмоқда. Аммо барча ҳам кутилган самарани олмаяпти — гаджетлар кўпроқ енгил таъсирга эга бўлиб, фақат қисқа муддатли таъсир кўрсатиши мумкин.

Натижада, бу ускуналарни қайта сотиш бозори фаоллашди. Аксарият харидорлар қимматбаҳо қурилмаларни арзон нархда қўлдан олишни маъқул кўрмоқда.

Айни пайтда гўзаллик саноатида яна бир янги тренд — нейрокосметика вужудга келмоқда. Бу йўналиш ҳақида яқин кунларда алоҳида мақолада ёритамиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Салон ўрнини эгаллаётган қурилмалар: нега ҳамма бьюти-гаджет сотиб оляпти?