
Ёз фасли – дўстлар билан вақт ўтказиш, бирга кулгу ва мазмунли дам олиш учун энг мос даврлардан бири. Ана шундай фурсатларда настоль ўйинлар энг яхши ёрдамчиларга айланади, деб ёзмоқда Peopletalk.
Сўров натижаларига кўра, “Монополия” ва унинг турли аналоглари россияликлар орасида энг кўп танланган (24%). Иқтисодий стратегия, мулк ва ресурслар учун курашиш – ҳар қандай ёшдагилар учун қизиқарли ва ўйлантирувчи жараён.
Иккинчи ўринда эса “Имаджинариум” – фантазия, ижодкорлик ва ҳиссиётларга асосланган ўйин жой олган (22%). Бундай ўйинлар тафаккур ва тушунча таркибини бойитишда ёрдам беради.
Классик шахмат эса 19% овоз билан кучли учликни якунлайди. Бугунги кунда ҳам бу интеллектуал ўйин ўз ўрнини йўқотмаганини кўришимиз мумкин.
Яна қайси ўйинлар машҳур?
1. Лото (16%) – катта авлод ва болаларни бирлаштирадиган анъанавий ўйин;
2. Каркассон (11%) – стратегия ва қурилишни бирлаштирган ўйин;
3. Уно (5%) – динамик карталар ўйини, ҳар қандай жамиятда ўрин топади;
4. “Взрывные котята” (3%) – юмор ва тезкорликни синовдан ўтказувчи замонавий ўйин.
Қаерда ўйнашни маъқул кўришади?
Сўров қатнашчиларининг катта қисми уйда ёки дўстларникида ўйнашни афзал билади (83%). Фақат 11% инсонлар антикафеларга боришни маъқул кўрган. Табиат бағрида ўтказиладиган ўйинлар эса 7% ни ташкил этади.
Стол ўйинларининг ижобий таъсири
Кўпчиликнинг фикрига кўра, настоль ўйинлар фақат кўнгилочар эмас, балки тарбиявий ва ривожлантирувчи жиҳатга ҳам эга:
-
42% иштирокчи – “бу дўстлар ва оила аъзоларини яқинлаштиради” дея баҳолаган;
-
33% – “стратегик фикрлашни ривожлантиради”;
-
16% – “жамоавий иш ва тимбилдинг учун фойдали” дея эътироф этган.
Шахмат алоҳида эътиборга лойиқ. Ҳар учинчи респондент бу ўйинни ўрганишни ёки қайта ёдга олишни хоҳлайди. Айни пайтда россияликлар орасида:
-
42% мунтазам шахмат ўйнайди;
-
17% ҳозирча ўрганиш жараёнида;
-
Фақат 7% шахматга қизиқиш билдирмаган.