Бектемирда тўртта кўп қаватли уйда газ ўчирилади

Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги «Миришкор» маҳалласида 25 ноябрь куни газ қувурини кўчириш ишлари бажарилади. Диаметри 57 миллиметр бўлган паст ва ўрта босимли қувур кўп қаватли уйлар орасидан хавфсиз жойга олиб ўтилади. Мазкур уйлар «Обод маҳалла» дастурига киритилган.
Газ қувурини кўчириш ишлари «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиалига қарашли «Бектемиртумангаз» бўлими томонидан амалга оширилади.
Ишлар сабабли 25 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Узилиш 37, 38, 39 ва 29Б-сонли кўп қаватли уйларни қамраб олади. Бу эса жами 381 та хонадонга таъсир қилади. Шунингдек, 14 та улгуржи истеъмолчи ҳам газсиз қолади.
Қувурни кўчириш ишлари тугагач, газ таъминоти хавфсизлик қоидаларига мувофиқ босқичма-босқич қайта тикланади. Истеъмолчиларга газ бериш жараёни ҳақида хабар бериб борилади.
«Бектемиртумангаз» бўлими вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…