Роналду 1000 та голлик маррага янада яқинлашди: унинг ҳисобида 987 та гол бор

Спорт1 дақиқа ўқиш0
Роналду 1000 та голлик маррага янада яқинлашди: унинг ҳисобида 987 та гол бор

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду фаолияти давомидаги голлари сонини 987 тага етказди. У 24 ноябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси элита мусобақасининг 5-турида Қатарнинг «Ал-Садд» жамоасига қарши баҳсда пенальтини аниқ амалга оширди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Роналду рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Ал-Наср»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 22-дақиқада Муҳаммад Ваад ҳисобни тенглаштирди. 52-дақиқада эса Жоау Феликснинг голи Саудия Арабистони клубига ғалаба келтирди.

Биринчи бўлимнинг қўшимча вақтида Муҳаммад Ваад тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Натижада «Ал-Садд» учрашувнинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди.

Шу тариқа, «Ал-Наср» ўз майдонида «Ал-Садд»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ғалабадан кейин Саудия Арабистони клуби очколарини 9 тага етказиб, мусобақанинг Ғарбий минтақаси жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди. «Ал-Садд» эса 2 очко билан 14-поғонада қолди.

41 ёшли Криштиану Роналду учун бу гол фаолиятидаги 987-тўп бўлди. Шу тариқа, у футбол тарихидаги 1000 та голлик маррага етиш учун яна 13 та гол уриши керак.

«Ал-Наср» кейинги учрашувини 8 декабрь куни Қатарнинг «Ал-Ғарафа» жамоасига қарши ўтказади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?