Оҳангаронда Cobalt дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди (видео)

Жамият1 дақиқа ўқиш29
Оҳангаронда Cobalt дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди (видео)

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Cobalt автомобили йўл четидаги дарахтга урилган. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ЙТҲ 24 ноябрь куни соат тахминан 18:00 да Оҳангарон тумани «Янгиҳаёт» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент — Олмалиқ» автомобиль йўлида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1993 йилда туғилган Р.С. бошқарувидаги Cobalt автомобилида ҳаракатланиб, рул бошқарувини йўқотган. Натижада автомобиль йўл четидаги дарахтга урилган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва 1994 йилда туғилган икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди — транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одамлар ўлимига сабаб бўлиш ҳолати билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг барча тафсилотлари ва келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?