Тошкент вилоятида раҳбарлик лавозими учун 9 минг доллар олган шахс ушланди

Жамият1 дақиқа ўқиш5
Тошкент вилоятида раҳбарлик лавозими учун 9 минг доллар олган шахс ушланди

Тошкент вилоятида фуқарони раҳбарлик лавозимига тайинлашда ёрдам беришни ваъда қилган шахс 9 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган.

Маълум қилинишича, 1979 йилда туғилган А.А. юқори турувчи ташкилотлардаги яқин танишлари орқали вилоятнинг туманларидан биридаги тиббиёт бирлашмаси раҳбари лавозимига фуқарони тайинлашга ёрдам беришини айтган. Бунинг эвазига у пул талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида А.А. ваъда қилинган ёрдам учун 9 минг долларни олаётган пайтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?