
Сўнгги йилларда гидрофил ёғлар юз тозалашда янгича стандартга айланди. Улар нафақат қаттиқ макияж ва қуёшдан ҳимоя кремларини осон ечади, балки терини озиқлантириб, уни муҳофаза қилади. Ўзбекистонда ҳам бу тренд тобора оммалашмоқда. Қуйида сизнинг кундалик тозалашингиз учун муносиб бўлган 5 та энг яхши гидрофил ёғни санаб ўтамиз.
1. Anna Sharova Hydrophilic Cleansing Oil
Лён ва қуёшгул ёғи, шунингдек, Е витамини билан бойитилган. Макияжни ечиш билан бирга терига юмшоқ парвариш кўрсатади. Иккинчи марта тозалаш (пенка ёки гел билан) талаб қилинмайди. «2-в-1» туркумидаги мақбул вариант.
2. Manyo Pure Cleansing Oil
Аргана, жожоба ва зайтун ёғи асосида. Комедонларни очади, теридаги ёғ ва кирларни тўлиқ ечади. Барча турдаги терилар учун мос. Юқори нарх тоифасида бўлса-да, салон даражасидаги самарани беради.
3. Caudalie Makeup Removing Oil
Бодом, узум уруғи ва кастор ёғларидан ташкил топган. Терида ёғли қолдиқ қолдирмайди. Эътиборга лойиқ жиҳати – кастор ёғи орқали киприк ўсишини рағбатлантиради.
4. Dr. Ceuracle Pro Balance Pure Deep
5 хил пробиотик ва турли ёғлар аралашмаси билан тери баланси сақланади. Ҳар қандай макияжни безарар ечиш мумкин, аммо умивка (пенка ё гель) билан қўшимча тозалаш тавсия этилади.
5. d’Alba White Truffle Return Oil Cream Cleanser
Ишқорли сув, оқ трюфель, календуланинг гули, камелия ва авокадо ёғлари билан терига ҳаёт бахш этади. Макияжни ечиш билан бирга терини тиклайди ва озиқлантиради. «Rich girl» эстетикасини севувчилар учун идеал танлов.
Манба: Peopletalk
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!