date

Токсик дўстлар ДНКни емиради: ўзингизни ҳимоя қилинг!

Токсик дўстлар ДНКни емиради: ўзингизни ҳимоя қилинг!

Нью-Йорк университети олимлари аниқлашича, токсик дўстлар нафақат кайфиятга, балки инсон организми қаришига ҳам таъсир қилади. Бундай муносабатлар ДНКга сигарет чекишга тенг даражада салбий таъсир кўрсатади. Мишель Элман — журналист ва лайф-коуч — ўз кузатувларига таянган ҳолда токсик одамларни танишга ёрдам берадиган аниқ белгиларни келтиради.

1. Учрашувдан сўнг чарчоқ: Агар дўстингиз билан учрашувдан кейин ўзингизни жисмонан ёки руҳан хаста ҳис қилсангиз – бу жиддий сигнал. Яхши дўстлар қувват беради, энергияни сўриб олмайди.

2. Пассив агрессия ва ҳазил ортидаги ҳақоратлар: Агар сиз унинг сўзларидан сўнг ташқи кўринишингиз, шахсий ҳаётингиз ёки ютуқларингиз ҳақида шубҳага туша бошласангиз, эҳтиёт бўлинг.

3. Статусга муносабат: Кимдир доим сизнинг оилавий ҳолатингиз билан ҳазил қилса, у одам шунчаки ўзини юқори қўйиш учун сиздан фойдаланяпти.

4. Қизиқиш йўқолиши ва манфаатга қайтиш: Янги жуфт топган пайтда у ғойиб бўлиб, ажрашганингизда қайтиб келаётган бўлса — бу ҳақиқий дўстлик эмас.

5. Бошқалар ҳақида гапириш услуби: Агар дўстингиз сиз билан бошқаларни ёмонлаётган бўлса, ишонч ҳосил қилинг – бир куни у бошқалар билан ҳам сиз ҳақингизда худди шундай гапиради.

6. Фақат сиз ҳаракат қиляпсиз: Агар барча мулоқот, вақт ва эътибор фақат сиз томондан келаётган бўлса, дўстлик бир томонлама бўлиши мумкин.

7. Ўзингизни ҳам кузатинг: Элманнинг ўзи айтганидек, баъзида муаммо ўзимизда ҳам бўлиши мумкин. Атрофдагиларга қарши шикоят қилишдан олдин ўз хатоларимизга ҳам назар ташлаш зарур.

Бу белгилар орқали дўстликдаги токсик муҳитни барвақт англаш мумкин. Бундай одамлардан узоқлашиш – нафақат соғлиғингиз, балки шахсий қадр-қимматингиз учун ҳам муҳим.




Манба: Peopletalk
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Токсик дўстлар ДНКни емиради: ўзингизни ҳимоя қилинг!