TikTok юлдузи Хаби Леймнинг кўпчилик билмаган жиҳати: у Қуръони Каримни ёд олган

Дунёнинг энг машҳур TikTok ижодкорларидан бири Хаби Лейм нафақат ноодатий видеолари, балки диний таълим олгани билан ҳам эътибор марказига тушди. Сенегал-Италия фуқароси бўлган 26 ёшли блогернинг ҳаётида Қуръон ўрганиш муҳим ўрин тутади.
Хаби Лейм 2000 йил 9 март куни Сенегалнинг Дакар шаҳрида туғилган. У бир ёшга тўлганида оиласи билан Италияга кўчиб ўтган ва Турин яқинидаги Чивассо шаҳрида улғайган.
14 ёшида ота-онаси уни Сенегалдаги Қуръон мактабига юборган. У ерда диний таълим олган. Айрим манбаларда Хаби Лейм Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган ҳофиз экани ҳам қайд этилади.
У 2020 йилда пандемия сабабли заводдаги ишидан айрилгач, TikTok’да видеолар жойлаштиришни бошлаган. Мураккаб ҳаётий вазиятларга сўзсиз, содда ва кулгили муносабат билдирган видеолари қисқа вақт ичида миллионлаб томошабинлар эътиборини қозонган.
Бугунги кунда Хаби Лейм дунёдаги энг кўп кузатувчига эга TikTok ижодкорларидан бири ҳисобланади. Унинг ҳаёт йўли интернетдаги машҳурлик ортида ҳам инсоннинг шахсий қадриятлари ва эътиқоди муҳим ўрин тутишини кўрсатади.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…