Лондонга кетаётган поезддаги ҳужумда 14 кишини ўлдиришга уринган эркак айбдор деб топилди

Буюк Британияда 33 ёшли Энтони Уильямс Лондонга кетаётган поезд ва бошқа жойларда содир этган ҳужумлари учун 14 кишини ўлдиришга уринишда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Буюк Британия транспорт полицияси (British Transport Police) хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеалар 2025 йил 31 октябрь ва 1 ноябрь кунлари содир бўлган. Уильямс Питерборо ва Лондонда, шунингдек, Лондонга йўналган поездда одамларга ҳужум қилган. Жами 14 киши жабрланган, улар орасида икки нафар ўсмир ҳам бор.
Судда маълум қилинишича, поезддаги ҳужум вақтида йўловчилар ва вагон ходимлари бошқаларни ҳимоя қилиш ҳамда ҳужумчини тўхтатишга ҳаракат қилган. Ҳодиса оқибатида бир неча киши оғир жароҳат олган. Барча жабрланганлар тирик қолган.
Уильямс ҳужумларни содир этганини тан олган, аммо одамларни ўлдириш нияти бўлганини рад этган. Ҳимоя томони унинг шизофрения билан боғлиқ ўткир психоз ҳолатида бўлганини билдирган. Судда унинг руҳий ҳолати ва одамларни ўлдириш ниятини шакллантира олган-олмагани муҳокама қилинган.
Шунингдек, Уильямс ҳужумлардан олдин оилавий шифокорига руҳий ҳолати ёмонлашаётгани ҳақида мурожаат қилгани маълум бўлган. Ҳодисадан кейин унга кўрсатилган тиббий ёрдам ва аввалги воқеаларни текширишдаги эҳтимолий камчиликлар юзасидан ҳам суриштирув бошланган.
26 ноябрь куни олти ҳафта давом этган суд жараёни якунида судьялар ҳайъати Энтони Уильямсни 14 кишини ўлдиришга уриниш бўйича айбдор деб топди. Унга жазо кейинроқ тайинланади.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…