Жавоҳир Синдаров ва Бибисара Ассаубаеванинг биргаликда тушган янги видеоси мухлислар эътиборида! (видео)

Шахматчилар Жавоҳир Синдаров ва Бибисара Ассаубаева ижтимоий тармоқлардаги янги видеоси билан яна мухлислар эътиборига тушди. Бибисара ўзининг Instagram саҳифасида Жавоҳир билан жуда яқин тушган видеосини жойлаштирди.
Тасвирларда икки шахматчи бир-бирининг ёнида мамнун ва хурсанд кайфиятда кўринади. Уларнинг самимий муносабати ва яқинлиги кузатувчилар орасида турли тахминларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар изоҳларда улар ўртасида шунчаки дўстликдан кўра кўпроқ туйғулар борлигини тахмин қилмоқда.
Бибисара видеога “Нафақат юқорида, балки йўлнинг ҳар бир босқичида 4” дея изоҳ қолдирган. Ушбу жумланинг маъноси ҳам мухлислар орасида қизиқиш уйғотди. Фойдаланувчилар унинг нимага ишора қилганини турлича талқин қилмоқда.
Ҳозирча шахматчилар ўртасидаги муносабатлар ҳақида расмий изоҳ берилмаган. Шу боис ижтимоий тармоқлардаги тахминлар тасдиқланган маълумот эмас.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

































Изоҳлар0
…