Алиментдан бирлик сари: яна бир оила яраштирилди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси Ғаллаорол туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжати доирасида қарздор А.А.дан ундирувчи Г.А. фойдасига алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Ижро ҳаракатлари давомида Бюро ходимлари томонидан оилавий муносабатларни тиклаш, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш ҳамда оилани сақлаб қолиш мақсадида тегишли тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди. Натижада тарафлар муросага келиб, оила яраштирилди.
Энг қувонарлиси, оилавий келишувга эришилиши натижасида ижро ишини қонунчиликда белгиланган тартибда тамомлашга асос яратилди. Зеро, ҳар бир ярашган оила — фарзандлар келажаги ва жамият барқарорлиги йўлидаги муҳим қадамдир.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…