Андижонда ҳоким қабулига келган ёшларга бахила кийдирилгани сабаби маълум бўлди

Жамият1 дақиқа ўқиш1
Андижонда ҳоким қабулига келган ёшларга бахила кийдирилгани сабаби маълум бўлди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида ҳоким Санобар Носирова билан учрашувга келган ёшларга оёқ кийими устидан бахила кийиш таклиф этилгани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат акс этган суратлар тарқалгач, туман ҳокимлиги бунга изоҳ берди.

Маълум қилинишича, суратлар 26 ноябрь куни «Пайшанба — ёшлар куни» доирасида ташкил этилган учрашув вақтида олинган. Унда ёшларнинг мурожаатлари, иш билан таъминлаш, касб-ҳунар ўрганиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, айни пайтда маъмурий бинода жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли бино ичида ва мажлислар залида тозаликни сақлаш, ташқаридан чанг ҳамда қурилиш қолдиқлари киришининг олдини олиш мақсадида ташриф буюрувчиларга вақтинчалик чора сифатида бахила тақдим этилган.

Ҳокимлик маълумотига кўра, таъмирлаш ишлари якуний босқичда бўлиб, яқин кунларда тўлиқ тугатилиши режалаштирилган. Шунингдек, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги таъминланиши билдирилган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    «2100 йилда яшаётган Хитой»: учувчи автомобиль ва «келажакдан келган давлат» феномени
  2. Спорт
    «Бавария» ичида норозилик: футболчилар ва агентлар Мусиалага бўлган муносабатдан норози
  3. Жамият
    Алиментдан бирлик сари: яна бир оила яраштирилди
  4. Жамият
    Учкўприк туманида қарздорлик эвазига чойхона хатланди
  5. Ўзбекистон
    Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича жазолар кучайтирилмоқда: Сенат янги қонунни маъқуллади
  6. Дунё
    Грузияда хитойлик оила учун фарзанд туққан ўзбекистонлик суррогат она вафот этди
  7. Жамият
    «Муҳандис ҳеч қачон «ҳаммасини биламан» демаслиги керак». Газ-кимё муҳандиси Фозил Абдурахмонов билан суҳбат
  8. Спорт
    Синдаров ва Гукешнинг ўзаро ўйинларида ким устун?
  9. Жамият
    Самарқандда келинини тракторда олиб кетмоқчи бўлган куёвнинг кортежи жарима майдончасига жойлаштирилди
  10. Техно
    Хитойда фақат гуманоид роботлардан иборат К-поп қизлар гуруҳи яратилмоқда (видео)