
Иқлим ўзгариши туфайли Lyme касаллигини тарқатувчи каналар сони ошиб бормоқда. Бу касаллик, асосан, қора оёқли “буғу канаси” чақиши орқали юқади. Инфекция одатда дастлаб терида қизил доғ пайдо бўлиши билан бошланади, бироқ ҳар доим ҳам сезиларли шаклда бўлмайди, бу эса ташхис қўйишни қийинлаштиради.
Lyme касаллиги бутун организмга таъсир қилиши мумкин: мия, бўғимлар, мушаклар ва асаб тизимида муаммолар келтириб чиқаради. Белгиларига чарчоқ, бош оғриғи, юз мушакларининг фалажланиши ва юрак фаолияти бузилишлари киради. Вақтида аниқланмаса, асоратлари узоқ давом этади.
Кўплаб беморлар нотўғри ташхис сабаб даволанишни кеч бошлайди. Масалан, айрим шифокорлар кана чақишидан қолган доғни бошқа тери касалликлари билан адаштиради. Натижада, касаллик сурункали шаклга ўтиб, беморлар йиллар давомида турли муолажалардан ўтади.
Ҳозирда Lyme касаллигининг энг самарали давоси — антибиотиклар. Вақтида бошланган даволаш кўпчилик беморларни тўлиқ соғайтиради. Аммо даволашдан кейин ҳам айрим одамларда чарчоқ, бўғим оғриши ва асаб тизими шикастланиши каби белгилар қолиб кетиши мумкин.
Мутахассислар Lyme касаллигига қарши янги вакцина устида ишламоқда. Айни пайтда эса профилактика энг яхши чорадир: табиат қўйнида бўлганда ёпиқ кийим кийиш, каналарни текшириш ва уларни тезда олиб ташлаш соғлиқни сақлаш учун муҳим ҳисобланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар