date

Кўз остидаги қора доиралардан қутулишнинг самарали усуллари

Кўз остидаги қора доиралардан қутулишнинг самарали усуллари

Кўз остидаги қора доиралар кўплаб одамлар учун ташқи кўринишдаги энг катта муаммолардан бири саналади. Улар кўпинча чарчоқ, уйқусизлик ёки стресс туфайли пайдо бўлса-да, генетик омиллар, ёш ўтиши, аллергия, ҳатто нотўғри овқатланиш ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Мутаxассислар биринчи навбатда етарли уйқу олишни тавсия этадилар. Катталар учун кунига ўртача 7–8 соат сифатли уйқу кўз ости терисини тикланиши ва қон айланишини яхшилашга ёрдам беради. Шунингдек, кўп сув ичиш тери намлигини сақлаб қолади ва шиш пайдо бўлишининг олдини олади.

Уй шароитида муз пакетлари ёки совуқ қадоқланган кўк чой пакетларини 10–15 дақиқа давомида қўйиш қон томирларини торайтириб, шишни камайтиради. Витамин С ва К га бой крем ва сиремлар терини озиқлантириб, ранги бир маромга келишига ёрдам беради.

Чекиш ва спиртли ичимликлардан воз кечиш ҳам терининг ҳолатини сезиларли яхшилайди. Агар қора доиралар узоқ вақт давомида йўқолмаса, дерматолог ёки офтальмологга мурожаат қилиш керак.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Кўз остидаги қора доиралардан қутулишнинг самарали усуллари