date

Қуёшдан сақлайдиган кўзойнак нотўғри танланса кўзга зиён етказиши мумкин

Қуёшдан сақлайдиган кўзойнак нотўғри танланса кўзга зиён етказиши мумкин

Бугун биз тиббий нуқтаи назардан қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнакни тўғри танлашнинг аҳамияти ҳақида сўз юритамиз. Кўпчилик учун оддий замонавий аксессуардек туюлган бу буюм аслида кўз саломатлигини сақлашда ҳал қилувчи ўринга эга. Бироқ, агар уларни нотўғри танласангиз, фойдали деб ҳисобланган кўзойнак аксинча кўзга катта зиён етказиши мумкин.
Кўзойнакнинг асосий вазифаси кўзни инсон кўзи учун кўринмас, аммо жуда хавфли бўлган ультрабинафша нурланишидан ҳимоя қилишдир. Шунинг учун, аввало, харид қилинаётган кўзойнак ишончли фильтрга эга эканлигига ишонч ҳосил қилиш шарт. Акс ҳолда, улар қуёшдан сақлаш ўрнига, кўзнинг ички тузилмаларига кўпроқ зарар келтиради.
Идеал вариант сифатида ультрабинафша нурларини тўлиқ тўсиб қўйувчи кўзойнак тавсия этилади. Бундай ҳимоя «UV400» белгиси билан кўрсатилади. Ушбу кўрсаткич кўзойнак линзалари 400 нанометргача бўлган ультрабинафша спектрнинг барча нурларини тўсишини англатади. Қабул қилинадиган энг паст чегара — «UV380» ҳисобланади.
Яна бир муҳим жиҳат – линзанинг ранги. Масалан, кулранг ва жигарранг линзалар ранг идрокини деярли ўзгартирмайди, шунинг учун ҳайдовчилар учун энг қулай ва универсал танлов ҳисобланади.
Сариқ ёки сарғиш линзали кўзойнаклар эса булутли кунларда, тонг отиши ёки қуёш ботиши даврида айни муддао. Улар кўзга зарар етказувчи кўк спектрни тўсиб, кам ёруғликда ҳам яхши контраст беради. Бироқ, бундай линзаларда ранг идроки анча бузилади.
Пушти линзалар ўзгарувчан ёруғлик шароитида фойдаланиш учун мос ҳисобланади. Улар кўзга қулайлик берса-да, доимий равишда фойдаланиш учун эмас, балки қисқа вақтларда маъқулдир.
Ана энди, нотўғри танловлар ҳақида. Мовий линзали кўзойнаклар кўпчиликка замонавий ва кўркам туюлса-да, аслида кўз учун зарарли. Улар нафақат рангни бузади, балки кўк спектрнинг кўзга тўсқинликсиз кириб келишини ҳам таъминлайди. Бу эса кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Худди шундай, қизил линзали кўзойнаклар ҳам муваффақиятсиз харидлар қаторига киради. Улар замонавий кўринишига қарамасдан, кўзнинг чарчашига, асаб тизимининг безовта бўлишига олиб келади. Шу боис бундай линзалардан фақат қисқа муддатли фойдаланиш тавсия қилинади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Қуёшдан сақлайдиган кўзойнак нотўғри танланса кўзга зиён етказиши мумкин