date

Чақалоқнинг тиши қайси омилларга қараб эрта ёки кеч чиқади?

Чақалоқнинг тиши қайси омилларга қараб эрта ёки кеч чиқади?

Ота-оналарни энг кўп қизиқтирадиган масалалардан бири — фарзандларида тишларнинг чиқиши. Кимдирники бир ёшга етмасданоқ барча олд тишлари чиқса, айрим болаларда тишлар икки ёшгача ҳам чиқиши мумкин. Бу ҳолат табиий ва турли омиллар билан боғлиқ.

  • Генетика: Агар ота-онасида тишлар кеч чиққан бўлса, болада ҳам шу ҳолат кузатилиш эҳтимоли юқори.

  • Озиқланиш: Кальций ва Д витамини етарли бўлмаса, тиш чиқиши секинлашиши мумкин. Эмизикли оналарнинг тўғри овқатланиши ҳам болага таъсир қилади.

  • Соғлиқ ҳолати: Чақалоқ узоқ вақт касал бўлиб юрса ёки иммунитети паст бўлса, тиш чиқиши кечикиши мумкин.

Биринчи тишлар (одатда пастки олдинги икки тиш) тахминан 6 ойликдан бошлаб чиқади. Лекин баъзи болаларда 4 ойдан бошлаб ҳам белгилари кўринади, баъзиларда эса биринчи тиш 10–12 ойда чиқиши мумкин. Агар 18 ойгача бирорта ҳам тиш чиқмаса, шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

Илк белгилар: Тиш чиқишидан олдин чақалоқ кўпроқ шиллиқ қилади, оғзини қўли ёки ўйинчоқ билан қашишга уринади, баъзан эса безовта бўлиб қолади. Биринчи тиш чиқишигача белгилар бир неча ҳафта, баъзан ҳатто 2–3 ойгача давом этиши мумкин. 

Сўлак оқиши тиш чиқиши билан аста-секин камаяди, аммо баъзи болаларда кейинги тишлар чиқиш жараёнида яна кўпайиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Чақалоқнинг тиши қайси омилларга қараб эрта ёки кеч чиқади?